26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пешқадамлар тақдирланди

Туркистон вилояти жа­­­­­­­­­­моат соғлигини сақлаш бошқармасининг раҳба­ри Муқан Егизбаев фи­­­­­­­­­­­докорона меҳнати би­­­­­­­­­­­лан танилган бир гу­руҳ шифокорлар ва ҳам­ши­­ра­­ларни Муста­қиллик бай­рами билан қутлади.

– Мустақилликка эришдик. Мана, Туркистон – вилоят маркази мақомига эга бўлди. Бошқармамизнинг биноси шу ерга кўчирилди. Шаҳар кундан-кунга, йилдан-йилга яшнаб, ривожланиб бо­ра­ве­ради. Минтақамизнинг тиб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­биёт соҳаси ходимлари бир кишидек давлатимизнинг ри­вожланишига муносиб ҳисса қўшишларига ишонаман, – деди Муқан Кенесбекули.

Элимиз 28 йилда жуда кат­та муваффақиятларга эриш­­ди. Тиббиёт соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Ма­­­салан, жо­рий йил­да Же­ти­сай, Атакент, Мирзакент, Кен­­­­­тов шаҳарлари ва Сайрам туманида бешта янги ши­фокхона қурилди. Шу­нингдек, чекка қиш­лоқларда 19та модулли тиббиёт пунк­ти фойдаланишга топ­ширилди. Келаси йилда Арис шаҳ­ри, Сариоғоч ва Ке­­­­­­­­­­­лес туман­ларида шифо­хо­­налар бунёд этилади. 

Туркистон шаҳрида кўп­со­ҳали касалхона қу­ри­лиши бошланди. Шунингдек, ви­ло­ят­даги барча тиббиёт му­­­­­асса­салари 100 фоиз ахборий тизимга уланган. Натижада уйдан чиқмай туриб, таҳлил натижаларини олиш, ши­фо­­­корни уйга чақириш мумкин. 2020 йил январь ойи­дан бош­лаб, тиббиёт ходим­ларининг маоши ҳам кўта­рилади. 

Мустақиллик кунига бағиш­ланган тадбирда бошқарма раҳбари Муқан Егиз­баев со­ҳанинг пешқадам мутахас­­сисларига фахрий ёр­­лиқ­лар, “Соғликни сақлаш со­ҳа­си аълочиси” унвони ва “Меҳнат фах­рий­си”, “Соғликни сақлаш со­ҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонларини топ­ширди. 

Вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати.

2019-12-21, 04:42 469
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.