26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалам аҳли улуғланди

Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси Мус­тақиллик кунига бағишланган байрам тадбирини уюштирди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, нодавлат таш­­­килотлари аъзолари, жамоат фаоллари, Декабрь воқеаси иштирокчилари қатнашдилар.

Оммавий ахборот воситалари ривожига қўшган муносиб ҳис­саси учун “Айғақ” телеканали ди­ректори Дулат Абиш, “Южный Казахстан” газетаси бош муҳар­рири Марина Лимаренко, “Оң­түстік Қазақстан” газетаси мух­бири Қайрат Зайнишев Дав­лат раҳбари Қасим-Жўмарт Тў­қаев­нинг Фахрий ёрлиғи билан тақ­дирланди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов мукофотларни топшираркан, жа­миятнинг ривожланишида, иж­тимоий муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида журналистларнинг муҳим аҳамият касб этишларини таъкидлади.

– Мустақиллик – энг аввало, халқимизнинг озодликка, ҳурликка бўлган ишончининг меваси. Бу йил истиқлолга эришганимизга 28 йил тўлди. Шу даврда мамлакатимиз улкан муваффақиятларга эришди. Тўнғич Президентимиз Н. На­­­­­зарбаевнинг оқилона сиёсати ту­­­­­­­файли юртимиз равнақ то­пиб, жа­дал суръатлар билан ривож­ланиб бормоқда. Туркистон шаҳ­рининг вилоят маркази бўлиши сўзимизнинг исботи, – деди С. Қалқаманов.

Байрам дастурхонига таклиф этилганлар Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеевнинг Фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари, Nur Otan партияси ва вилоят маслаҳатининг махсус Фах­рий ёрлиқлари билан тақ­дирлан­дилар. 

Байрам тантанаси Она Ва­тан­ни улуғловчи, озодлик, истиқ­лолни тараннум этувчи шўх куй-қўшиқлар билан янада файзли бўлди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-12-21, 04:44 515
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.