26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Никоҳдан ўтганлар сони – 7437, ажримлар –2605

Куни кеча Шимкент шаҳар бандлик ва ижтимоий муҳофаза бошқармасининг Фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзуви (ФҲДЁ) бўлими вакиллари журналистларга брифинг бериб, соҳада бажарилган ишлар, сўнгги маълумотлардан хабардор қилишди.

Шимкент шаҳар бандлик ва ижтимоий муҳофаза бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нурғали Егембердиев ва ФҲДЁ бўлими бош мутахассиси Айгул Абдукаримовалар келтирган маълумотларда аҳоли учун қизиқарли ахборотлар кўп бўлди.– 2014 йилдан буён фуқаролик ҳолатларни қайд этиш тадбирларини маҳаллий ижро органлари ўз ваколатига олган. Илгари бу вазифани Шимкент шаҳридаги 4та туман адлия бошқармаси бажариб келди. ФҲДЁда 5 мутахассис ва 1 бўлим раҳбари ишлайди. Бўлим давлат рўйхатидан ўтказиш билан шуғулланади. Бу ерда бола туғилиши, никоҳдан ўтиш, никоҳни бузиш, оталикни белгилаш, бола асраб олиш, ўлим ҳолатини қайд этиш,  йўқолган ҳужжатларни тиклаш, архив маълумотлари (акт ёзувлари) билан ишлаш, исм-шариф, миллатни ўзгартириш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилади. Илгари ҳамма ҳужжатлар қўлда ёзилса, ҳозир компьютер технологиялари ёрдамида электрон турда амалга оширилади. Йилдан-йилга бўлим иши ортиб бормоқда, масалан, 2018 йилнинг 11 ойида 53 061 фуқаролик ҳолати қайд этилган бўлса, 2019 йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 57563га етди. 

Маълумки, сўнгги пайтда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини иложи борича ихчамлаштириш, ҳужжатларнинг берилиш муддатини қисқартириш, бир-бирини такрорлайдиган иш-ҳаракатларни бартараф этиш сиёсати амалга оширилмоқда. 

Давлатдан олинадиган хизмат турларини фуқарога ўз уйида, электрон шаклда олиш имконияти берилмоқда. 

– Журналистларни эса аҳоли ўртасида кенг учрайдиган саволлар қизиқтиради, масалан, бола асраб олиш тартиби... 

– Бу жуда масъулиятли иш. Сабаби, бироз ҳужжатлар йиғиш, маълумотномалар тўплаш зарур бўлади. Бу вазифалар билан Шимкент шаҳар оила, болалар ва ёшлар бошқармаси шуғулланади. Қолган масалаларнинг ҳаммаси суд орқали ҳал бўлади. Суд қарори чиққач, ФҲДЁ бўлимига мурожаат этилади. Керакли ҳужжатлар: ота-онанинг шахсий гувоҳномалари, боланинг эски ҳужжатлари ва асраб олувчининг аризаси. Бу тадбирга кўп вақт кетмайди ва давлат божи олинмайди. Агар бола бошқа туман ёки шаҳардан бўлса, унда ҳужжатлаштириш ишларига 1 ой муддат талаб этилади. 

– Бугунги кунда 1 миллиондан ортиқ аҳолига эга Шимкент шаҳрида Никоҳ саройи йўқлиги журналистларни ҳам ташвишлантирмоқда.

– Дарҳақиқат, бугунги кунда Шимкентда замонавий Никоҳ саройи йўқ. “Кўл” мавзесидаги катта сарой хусусий шахсники, унда бирорта тантана ўтказиш учун ёшларнинг ўзлари 50-60 минг тенге сарфлаб, ижарага олишади. ЗАГС ходимининг тўйларга бориб, никоҳдан ўтказиш расмини ташкил этиш ҳуқуқи йўқ. Сабаби, давлат хизматчиси одобига тўғри келмайди. Лекин, айрим тўйларда бундай маросимлар ўтказилмоқда, тўй бошида ҳужжатлар топширилмоқда, буни тасдиқловчи фотосуратлар ҳам бор. Лекин, уларни амалга ошираётганлар давлат хизматчилари эмас, балки органга ёрдамчи сифатида ёлланган жамоатчи ходимлардир. Улар шартнома асосида ишлашади ва масъулияти ҳам камроқ. Ҳозир  бошқармада 21 нафар ходим шу тариқа давлат хизматчиларига ёрдам бериб келишмоқда. 

– Бугунги кунда Нурсултан, Қасим-Жўмарт исмларини болаларига қўяётган ота-оналар борми?

– Албатта, бор. Лекин, бу ҳақда аниқ статистик маълумотларга эга эмасмиз. Фақат, бир айтадиганимиз: “Қасим-Жўмарт” исми чизиқчасиз ёзилади.

– Манзилли ижтимоий ёрдам берила бошлангач Шимкент шаҳрида ажримлар сони ортиб кетди. Бунга нима дейсиз?

– МИЁ дастури татбиқ этилган вақтда эр-хотин ўртасидаги ажримлар сони ўзгаргани рост. Лекин, ФҲДЁ органи давлат рўйхатидан ўтказиш билангина шуғулланади. У фуқаролик  ҳолатларнинг сабабларини тадқиқ қилмайди. Яъни тайёр ҳужжатлар билан ишлайди. Суднинг ҳукми чиққач, ажрим ҳолати қайд этилади. Агар эр-хотин ўртасида фарзанд бўлмаса, бир-бирига мулкий даъволари йўқ бўлса, унда 1 ой муддатдан сўнг, ажрашиб, ҳужжат олишади. 

Судга эса бола-чақаси, мол-мулки, алиментга оид масалалари бор ота-оналар мурожаат қилишади. Суд ҳам уларга 6 ой муддат бериб, ўзаро ўйланишларини тавсия этади. МИЁ кўп болали оналарга тегишли дастур. Ҳужжатларни ҳам 6 ойда эмас, балки тезроқ ўтказиш керак. Эр-хотин ўртасидаги ажрашувларнинг сабаблари нафақат давлат дастури, балки бошқа ижтимоий сабаблардан ҳам иборатлигини унутмайлик.

– Бугунги кунда қайси хизмат турлари рақамлаштирилган?

– Ўлимни қайд этиш, туғилиш тўғрисидаги шаҳодатномани олиш тадбирлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Улар учун 1 кунлик муҳлат белгиланган. Ажрашиш ҳолатини қайд этишга 3 кун берилади. 

– Исм-шарифларга “ов”, “ев” қўшимчаларини ёзиш ёки ёзмаслик масаласи қандай ҳал бўлмоқда?

– Бу фуқаронинг ихтиёрида. Масалан, қозоқ миллати вакилларига улар ёзилмайди. Озарбайжон, турклар “оглу” қўшимчасини сўрашади, илтимосларига биноан ёзиб берамиз.

– Яқин келажакда паспортлар лотинча ҳарфлар билан ёзилади, ФҲДЁ органида-чи?

– Маълумки, архивларимизда эски лотин алифбосида ёзилган маълумотлар бор. Уларнинг кўчирмаларини бериш талаб этилган ҳолларда лотин алифбосида ёзиб, даъвогарга берамиз. Келажакда Қозоғистонда қайси имло танланса, давлат ҳужжатлари ҳам шу имлода юритилиши турган гап.

Н. МАВЛОНОВА, 2019-12-24, 05:19 662
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.