26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий янгиланиш – давр талаби

Чордара туман тарихий-ўлкашунослик музейи ташаббуси билан ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини тарғиб қилишга йўналтирилган “Туғилган ер” дастури доирасида “Ёрқин келажакка маънавий янгиланиш билан” мавзуида тадбир ўтказилди. 

Элбошимиз қозоғистонлик ҳар бир оиланинг шароитини яхшилаш мақсадида 2012 йили “Қозоғистон-2050” Стратегиясини, 2015 йили “100 аниқ қадам” Миллат режасини, 2017 йили “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубини, жорий йил эса “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини эълон қилди. Мазкур дастурлардан асосий мақсад – дунёнинг энг тараққий этган 30та давлати қаторидан жой эгаллаш. 

Элбоши таъкидлаганидек, мақсадга эришиш учун бизнинг тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши зарур. Президентимиз ўз ватандошларининг маънавий янгиланишини истайди. Бу – ривожланишнинг асосий дастакларидан бири. Элбоши айтганидек, яшаш учун янгилана билиш керак. Унга кўнмаганлар тарихнинг тўзонида қолиб кетади.

“Туғилган ер” дастури доирасида “Шажарали Шардара” мавзуида кўргазма уюштирилди ва тадбир иштирокчилари томонидан ўқувчиларнинг саволларига жавоб берилди.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-20, 11:17 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.