26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: ''Қурилиш суръатини кучайтириш лозим''

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида аэропорт ва унга борадиган автомобиль йўли қурилиши, транспорт инфратузилмасининг режаси, Туркистон шаҳрининг маъмурий-тадбиркорлик ва маданий-маънавий марказларида қурилаётган иншоотларнинг жойлашиши ва аҳволи ҳамда шаҳардаги муҳандислик инфратузилма тизимларини ўтказиш, барпо этилаётган умумий иншоотлар, сув каналлари ҳақида сўнгги маълумотлар муҳокама қилинди. 

Халқаро аэропорт халқаро андазага мос ҳамда замонавий технология асосида қурилмоқда. Турк компанияси қураётган ушбу иншоот 2020 йили фойдаланишга берилади ва бу ерда 100дан зиёд киши меҳнат қилади. Туризм салоҳиятини кучайтириш учун вилоятда махсус дастур ишланиб, аэропортдан икки кунда бир марта Маккага тўғридан-тўғри самолёт қатнови йўлга қўйилади.

Маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган бошқармалар ва департаментлар бинолари, Конгресс-холл, стадион, Ўқувчилар саройи, аттракционлар хиёбони каби ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг қулай яшаш тарзини таъминлаш мақсадида минтақани ободонлаштириш ишлари юритилмоқда.

–Қурилиш суръатини кучайтириш лозим. Ҳеч қандай тўсиқ ва сабаблар рўкач қилинмаслиги лозим. Дарахтларни ўтқазиш ва парваришлаш масаласи қатъий назоратда бўлсин. Уй-жой қурилишининг сифатини мунтазм кузатиб, улар тезроқ фойдаланишга берилиши керак. Шаҳар марказини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Керак бўлса, ҳар бир мавзега керакли техника ва қўшимча ишчи кучи жалб қилинсин, – деди вилоят ҳокими мажлис чоғида.

Шунингдек, йиғилишда “Арис–Туркистон” каналини қайта тиклаш ва янги сув каналини қуриш ишлари муҳокама қилинди. Бу лойиҳалар экин суви танқислиги масаласини тўлиқ ҳал этиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширади. Минтақа раҳбари Туркистон шаҳри атрофида “яшил белбоғ” барпо этиш, ирригация тармоқларини ривожлантириш, газ билан таъминлаш, ёмғирлатиб суғориш усулини жорий этиш ва озиқ-овқат белбоғини шакллантириш ишлари бўйича аниқ топшириқлар берди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-12-26, 01:11 570
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.