26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг арчаси ўтди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ва шаҳар ҳокими Рашид Аюпов шаҳардаги асосий арчанинг чироқларини ёқишди. Шаҳар марказидаги “Гулдер” истироҳат боғида қад ростлаган элимиздаги энг баланд Янги йил арчаси атрофига туркистонликлар ва шаҳар меҳмонлари йиғилишди.

– Янги йил – бизлар, ёшлар, айниқса, болалар орзиқиб кутадиган оилавий байрам. Шу боис, биз болалар кўзини қувонтирадиган арча ўрнатдик. Барчага маълум, Элбошининг Фармони доирасида Туркистон ривожланиб бормоқда. Келаси йили шаҳримизга Марказий Осиё давлатларининг раҳбарларини чақириб, Туркистонни бутун дунёга кўз-кўз қиламиз. Буларнинг барчаси сиз, келажак авлод учун қилинаётир. Хуллас, Янги йил барчамизга яхшилик олиб келсин! Бошланган ҳар бир ишимиз муваффақиятли, тотувлигимиз мустаҳкам бўлсин! – дея эзгу тилакларини билдирган Ўмирзақ Естайули болаларга 700дан зиёд совға тарқатди.

Байрам тадбирида Қорбобо ва Қорқиз, эртаклар оламининг турли қаҳрамонлари болалар билан қўшиқ айтиб, рақсга тушдилар. 20 метрлик арчада 2000дан зиёд ўйинчоқ ва шамлар илинган. 

Жорий йил Янги йил арчалари шаҳардаги “Гулдер” майдони ва “Ғалаба” истироҳат боғига ўрнатилди.

2019-12-26, 01:19 427
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.