26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилда пенсия ва нафақалар қандай бўлади?

Бу савол ҳар бир нафақадор ёки кўп болали оилани қизиқтириши турган гап.

Маълумки, шу кунларда ҚР Президенти Қ. Тўқаев “2020-2022 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида” Қонунини имзолади, ҚР Ҳукумати “Пенсия тўловлари миқдорини кўпайтириш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Уларга мувофиқ пенсия ва нафақалар тайинлаш тартибига бироз ўзгаришлар киритилди. 

Қуйида ана шулар билан танишасиз.

Ёши етиб пенсияга чиққанларнинг пенсиясига 2020 йил январдан бошлаб 7 фоиз миқдорида  қўшимча ҳақ тўланади.

Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик, ёши муносабати билан бериладиган, ўта хавфли ва оғир меҳнат шароитларида ишлайдиган шахсларга тўланадиган, болалар нафақалари (бир сафарлик бола бир ёшга тўлгунча тўланадиган), кўп болали оилалар ҳамда васийларга бериладиган давлат махсус нафақалари ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) ва яшаш минимуми (ЯМ)нинг ўзгарган миқдорига қараб белгиланади.

Янги йилдан ОҲК – 2651 тенге, ЯМ – 31183 тенге.

Энг кам базавий пенсия миқдори 16839 тенгени ташкил этади.

Энг кам пенсия (2020 йилгача тайинланганлар учун) – 38636 тенге.

Энг кам иш ҳақи – 42500 тенге.

Уруш қатнашчилари учун нафақалар

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари учун давлат махсус нафақаси 42416 тенге (16 ОҲК)ни ташкил этади.

УВУда ҳалок бўлган жангчиларнинг беваларига – 11877 тенге (4,48 ОҲК) тайинланади.

Уруш ногиронларининг рафиқаларига, яъни ногирон бўлган ва урушдан кейин вафот этган шахсларнинг бошқа турмуш қурмаган жуфти ҳалолларига – 6787 тенге (2,56 ОҲК).

Фронторти меҳнаткашларига – 5647 тенге (2,13 ОҲК).

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, “Шуҳрат” орденининг учала даражаси соҳибларига – 367509 тенге (138,63 ОҲК).

Социалистик Меҳнат Қаҳрамонларига (уруш қатнашчилари бўлган) – 197898 тенге (74,65 ОҲК).

Ногиронлик учун нафақалар

Умумий касалликлар бўйича ногиронлар:

1- гуруҳ – 59872 тенге (1,92 ЯМ);

2 -гуруҳ – 47710 тенге (1,53 ЯМ);

3- гуруҳ – 32431 тенге (1,04 ЯМ);

Болаликдан ногирон бўлганларга 16 ёшдан:

1- гуруҳ – 59872 тенге (1,92 ЯМ);

2- гуруҳ – 49581 тенге (1,59 ЯМ);

3- гуруҳ – 37420 тенге (1,20 ЯМ).

16 ёшгача бўлган ногирон болаларга

43657 тенге (1,40 ЯМ).

Алоҳида ҳолатлар

1-рўйхат асосида нафақа олувчилар (оғир меҳнат шароитлари мавжуд бўлган корхоналарда ишлаган шахслар)нинг нафақаси 24973 тенге (9,42 ОҲК) бўлади.

2- рўйхат бўйича нафақа олувчиларга 22216 тенге (8,38 ОҲК) тўланади.

Сиёсий қатағон қурбонлари ва алоҳида имтиёзга эга нафақадорларга 2837 тенге (1,07 ОҲК).

Боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа 

Ота ёки онасидан бирортаси бўлмаган болаларга, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига ой сайин: 

биттасига – 26818 тенге (0,86 ЯМ);

иккитасига – 46463 тенге (1,49 ЯМ);

учтасига – 57689 тенге (1,85 ЯМ);

тўрттасига – 61119 тенге (1,96 ЯМ);

бештасига – 63302 тенге (2,03 ЯМ);

олтита ва ундан ортиғига – 65797 тенге (2,11 ЯМ);

етим болаларнинг ҳар бирига 36796 тенге (1,18 ЯМ)дан берилади.

Болалар нафақалари

Бола туғилган пайтда бир марта бериладиган нафақа миқдори ошади:

биринчи, иккинчи ва учинчи болага – 100738 тенге (38,0 ОҲК);

тўртинчисига – 167013 тенге (63,0ОҲК).

Бола бир ёшга тўлгунга қадар парваришлаганлик учун  ишламайдиган аёлларга ой сайин:

биринчисига – 15270 тенге (5,76 ОҲК);

иккинчисига – 18054 тенге (6,81 ОҲК);

учинчисига – 20811 тенге (7,85 ОҲК);

тўртинчи ва ундан кейингиларига – 23 594 тенге (8,9 ОҲК) тўланади

Ногирон бола боқаётганларга – 43657 тенге (1,4 ОҲК);

Болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган болани парваришлаётган шахсга – 43657 тенге (1,4 ЯМ) берилади.

Кўп болали оилаларга 

Серфарзанд оналар, яъни “Алтын алқа” (етти ва ундан ортиқ бола) ва “Күміс алқа” (олти ва ундан ортиқ бола) соҳибаларига ҳар ойда тўланадиган нафақа миқдори 16967 тенге (6,4 ЯМ)га кўтарилади.

Дафн маросими учун бериладиган нафақа 

Дафн маросимига 41621 тенге (15,7 ОҲК) берилади.

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларини дафн қилиш учун тайинланадиган нафақа миқдори 97027 тенге (36,6 ОҲК)ни ташкил этади.

2020 йил 1 январдан бошлаб кўп болали оилаларга, яъни тўрт ва ундан зиёд боласи бор оилаларга янги давлат нафақаси жорий этилади.

Тўрт ва ундан ортиқ балоғат ёшига етмаган ёки  кундузги бўлимларда ўқийдиган, 23 ёшгача бўлган талабаси бор оилаларга нафақа оиланинг даромадига қарамасдан ва табақалаштирилган тартибда республика бюджети ҳисобидан тайинланади.

4 болали оилаларга – 42 496 тенге ( 16,03 ОҲК);

5 болали оилаларга – 53 127 тенге (20,04 ОҲК);

6 болали  оилаларга – 63 757 тенге (24,05 ОҲК);

7 ва ундан ортиқ болали оилаларга – 74388 тенге (28,06 ОҲК).

Кўп болали оила сифатида давлатдан махсус нафақа олиб келаётган оилалар (уларга 2018 йилгача нафақа тайинланган бўлса) янги нафақа олиш учун идораларга бориш шарт эмас, уларга янги нафақа тўғридан тўғри тайинланади. Янги нафақа 2020 йилда даъвогар ариза топширган вақтдан бошлаб берилади. Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни ҳеч қандай муддатлар билан чекланмаган. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-31, 04:37 553
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.