26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий лойиҳалар ярмаркаси

Вилоятимизда илғор ижтимоий лойиҳалар ярмаркаси ўтди. Унда йигирмата лойиҳа иштирок этиб, комиссия қарорига кўра 11тасига 2,1 миллион тенге грант топширилди. Ғолиб грантлар орасида эко­­­­логик, маънавий-маданий, кўн­гиллилар, ёшлар ва имко­­ния­ти чекланганлар билан ишлаш йў­­­налишлари ўрин олган. Тақ­дир­­лаш маросими ян­ги очилган Фуқаролик ташаб­бус­ла­­­ри­ни қўллаб-қувватлаш уйида ўт­­га­нини таъкидлаш жоиз. Тад­­бирда Туркистон вилоят “Фу­­­­қаролик Альянси” бир­лашма­сининг йиллик ҳисоботи ҳам ўтди.

Тантанада нутқ сўзлаган ви­лоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов келажакда мазкур ўрин фуқаролик шўъбаси вакилларининг умумий уйига айланишига ишонч билдирди. 

– Келаси йилдан нодавлат ташкилотларни қўллаб-қув­ват­лаш мақсадида узоқ муддат­ли, яъни 2-3 йиллик лойиҳаларни татбиқ этиш йўлларини режа­лаштирганмиз. Улар эколо­гия, ёшлар, кўнгиллилар йўналиш­лари бўлади, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.

“Фуқаролик Альянси” жамоат бирлашмаси президенти Ша­­­­рип­бек Жамалбек йил давомида амалга оширилган ишларни баён қилиб, 2020 йилги режа­лар­га батафсил тўхталди. 

Шу­нинг­­­­­дек, мажлисда ижти­моий ло­йи­ҳалар ярмаркасида ғалаба қозонганлар тақдир­ла­ниб, улар­га қимматбаҳо сов­ғалар топши­рилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-31, 04:53 483
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.