26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Қадрли Туркистон вилояти аҳли ва меҳмонлари!

Барчангизга Янги, 2020 йил муборак бўлсин!

2019 йил буюк мақсадлар, бирлик ва барака, янги муваффақиятлар ва имкониятлар йили сифатида тарих зарварақларига битилмоқда. Жорий йилда ҳамюртларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли барча соҳаларда жуда катта муваффақиятларга эришилди. Минтақамизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалари жўшқинлик билан ривожланиб, халқимизнинг фаровонлиги ортиб бормоқда. Янги йилимиз ҳам ана шу юксак мақсадларга бўлган интилишларимизни, шунингдек, Туркистон заминида қарор топган эзгу анъаналарни давом эттирадиган йил бўлишига ишонаман. Нафақат қозоқ эли, балки жаҳон эътиборини ўзига қаратган муқаддас Туркистон минтақасининг кун сайин ривожланиб бораётганини фахр билан айта оламиз. 

Янги бошпаналар фойдаланишга берилиб, ҳамюртларимиз Янги йилни янги уйларда қарши олмоқдалар. Спорт майдончалари ва соғломлаштириш мажмуалари очилиб, ёшларимиз нафақат Қозоғистон, балки бошқа давлатларда ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, сармоя, савдо-сотиқ соҳалари жадал ривожланмоқда. Янгидан ташкил этилган вилоят сифатида бутун Қозоғистон кўз тиккан хосиятли Туркистон минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши барчамиз учун муҳим эканлиги маълум. Айниқса, Туркистон шаҳрини ривожлантириш, юксалтириш нияти шаҳарни улкан қурилиш майдонига айлантирди. Вилоят марказининг қиёфаси ўзгариб бормоқда.

Жорий йил қадим шаҳарда 30га яқин иншоот, кўп қаватли уйлар қад кўтарди. Аҳоли сони 2 013,9 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу давридагидан 2,1 фоизга кўпайди. Умумий ўрта таълим мактабларининг сони – 899 тани, ундаги ўқувчилар сони – 467,7 минг кишини ташкил этади. Таълим масканларининг барчаси интернет тармоғига уланган.

 “Офат айтиб келмайди”, деганларидек, бу йил Арисда юз берган фавқулодда вазият барчамизга улкан мусибат олиб келди. Бироқ, бу ҳолат бошимизга қандай иш тушса ҳам бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда бир-биримизни қийинчиликдан омон олиб чиқа олишимизни исботлади. Айнан шундай синовли онларда биз, ҳокимлик ва халқ чамчарчас боғлиқ эканлигини кўрсата билдик.

Қадрли ҳамюртлар!

Янги йил халқимизга қут-барака, тинчлик, оилаларингизга шоду хуррамлик олиб келсин! Тотувлик ва бирлик туфайли элимизнинг янада ривожланиши йўлида бир кишидек меҳнат қилаверайлик. Келаси йил орзу ва умидлар ушаладиган, бахт ва муваффақиятларга эришиладиган, эзгулик ва ҳамжиҳатлик йили бўлсин! 

2020 йил – натижали ишларга тўла бўлишига ишончим комил. Барчангизга элимиз тараққиёти йўлидаги меҳнатда муваффақият, оилаларингизга бахт ва шодлик тилайман! Мамлакатимизнинг нуфузи юксак бўлиб, мартабаси ортаверсин! Байрам муборак бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2019-12-31, 04:58 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.