26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифатсиз маҳсулот учун... мукофот

Сиз адашмадингиз, айнан сифатсиз маҳсулотлар ҳақида тегишли ташкилотга хабар берсангиз, тақдирланасиз! ҚР Соғликни сақлаш вазирлигининг рақамлаштириш идораси Қозоғистоннинг Wipon IT компанияси билан ҳамкорликда сифатсиз товар ва маҳсулотларга қарши шу тарзда “кураш” эълон қилди.

Сифатсиз товар-маҳсулотларни аниқлаш учун мамлакатдаги барча қозоғистонлик савдо дўконларини оралаб чиқиш шарт эмас, ўзингиз билган дўкончадаги эҳтиёж моллари орасида сифатсизини учратсангиз, интернетга уланган смартфонингизда расмини олсангиз, кифоя. Бунинг учун уяли телефонингизга бепул Wipon for consumers (Android ва IOS истеъмолчилари учун) иловасини юклаб олинг, шунда товарларнинг штрих-кодларини сканердан ўтказиш имконига эга бўласиз.

Дарвоқе, истеъмолчи шу йўл билан маҳсулотнинг номи, фойдаланиш муддати, партия ва серия рақамлари, тайёрланган вақти, ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ва маҳсулот сараланадиган жой ҳақидаги маълумотларга эга бўлади.

Агар истеъмолчи номақбул маҳсулотни аниқлайдиган бўлса, унга мукофот берилади. 

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, инсон саломатлиги ва хавфсизлигига зарар етказадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати ҚР Соғликни сақлаш вазирлигининг Сифат ва хавфсизликни назорат қилиш қўмитаси томонидан тайёрланиб, эълон қилинган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-07, 02:02 554
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.