26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Авлодларнинг ашъорида куйланур номи!'' мавзуидаги танловнинг Н И З О М И

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти ва Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ''Авлодларнинг ашъорида куйланур номи!'' мавзуидаги танловнинг Н И З О М И

Танловнинг мақсади

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни улуғ аждодларимиз мероси билан яқиндан таништириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти, ҳарбий ва сиёсий фаолияти, бунёдкорлик ишларини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш.

Танлов шартлари

1. Танловда хоҳлаган ижодкор битта шеъри билан қатнашиши мумкин. 

2. Тақдим этилган асарнинг ҳажми 20-40 мисра бўлиши керак.

3. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, ҳарбий ва сиёсий фаолияти, бунёдкорлик хизматларини бадиий тарзда акс эттириш талаб этилади. 

 4. Танловга юборилган шеърлар 2020 йил 1 январгача оммавий ахборот воситаларида ёритилмаган бўлиши шарт.

 5. Танловга юборилган шеърларнинг электрон нусхаси 2020 йил  30 мартгача “Жанубий Қозоғистон” таҳририяти ёки Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида қабулланади.

Электрон манзил: janubiy@inbox.ru, uzdramteatr@mail.ru. 

Мурожаат учун телефонлар: 28-14-93, 53-92-79.

Ғолибларни тақдирлаш

Ғолиблар ҳакамлар ҳайъати (1-иловада кўрсатилган) аъзолари томонидан аниқланади. 

1-ўринни эгаллаган ижодкор 60000 (олтмиш минг) тенге пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади. Шунингдек, унинг асари 2020 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида ўтадиган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига бағишланган тантанада ўқиш учун тавсия этилади.

2-ўринни эгаллаган ижодкор 40000 (қирқ минг) тенге пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.

3-ўринни эгаллаган ижодкор 20000 (йигирма минг) тенге пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.

Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

1-илова

Ҳакамлар ҳайъати

1. Бегмат Турдиқулов – ҳакамлар ҳайъати раиси, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Оқсоқоллар кенгашининг раиси.

2. Зокиржон Мўминжонов – “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасанинг бўлим мудири, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

3. Файзулла Икромов – “Чимкент” ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси вилоят бўлими раисининг ўринбосари.

2020-01-07, 03:52 241
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.