26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда янги мактаб очилди

Туркистон шаҳар, “Ўтрор” кичик туманида 1-сонли Ахмет Байтурсинов номидаги умумий ўрта мактаб фойдаланишга топширилди. Янги таълим масканининг очилиш маросимида ви­лоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қатнашди.

Янги йил арафасида эшигини оч­ган таълим даргоҳи 900 ўқувчига мўл­жалланган. Йиғилганларни таълим ўчоғининг очилиши билан табриклаган минтақа раҳбари янги бинони оралаб кўрди. Замон та­ла­бига мувофиқ қу­рилган имо­­рат­­­­­да фан кабинетлари, маж­лис ва спорт заллари, ошхона, тиб­биёт хона­лари бор. У зарур ус­­­ку­налар билан  таъминланган. 

Қурилиши 2018 йили бошланган уч қаватли таълим даргоҳи “зангори олов” билан иситилади. Марказ­­лаш­ти­рилган сув ва канализация тармоқлари ўтказилган. Замонавий мактабнинг умумий майдони 12 минг квадрат метр. Туркистон вилояти­да жами 905та (унинг – 6таси ху­­­­­­сусий) умумий ўрта мак­­­­­­таб фао­лият юритади, уларда 481 минг­­­­­­дан зиёд ўқувчи билим олмоқда. Ёш авлодга 60 минга яқин ўқитувчи сабоқ бермоқда. Улардан 18 фоизи ёш мутахассислар. Истеъдодли болаларга мўлжалланган 12та мак­­­­­­­­таб-интернат мавжуд. Ушбу муас­сасаларда 3000дан зиёд ўқувчи би­­­­­­­лим олади. Бинобарин, Арис, Бай­дибек, Келес, Мақтаарал, Ўрда­­­боши, Ўтрор, Сайрам, Сўзоқ ту­­­­­­ман­­­­­­­­­­­­­­­ларида иқтидорли болаларга мўл­жал­­­ланган мактаблар қурилмаган. 

Сабаби бундай мактабларни 2020 йилда очиб, ўқувчилар умумий сонини 2000 нафарга етказиш режа­ланмоқда. Вилоят маркази эса Абай Қунанбаев номидаги заковат мак­табини очиш ҳам мўлжаллаб қўйил­ган.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-07, 03:54 466
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.