26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий янгиланиш масалалари Абай талқинида

«Egemen Qazaqstan» газетасида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг «Абай ва ХХІ асрдаги Қозоғистон» номли мақоласи чоп этилди.

Бу йил Абай Қўнанбаев таваллудига 175 йил тўлади. Буюк шоир юбилейини муносиб нишонлаш учун тузилган махсус комиссия ўз ишини бошлади. «Элбоши Нурсултан Абиш­ули Назарбаев «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» деган мақоласида ижтимоий онгни қайта янгилашнинг муҳимлигини қайд этганди. Миллий онгни сақлаш ва уни замон талабига мослаш давлат аҳамиятига молик масалага айланди. Сабаби, тафаккурни янгилаш орқали ХХІ асрда элимизни янгича жўшқинлик билан ривожлантиришга йўл очамиз... Янгиланиш – ўтганга кўз юмиб, фақат янги қадриятларга йўл очиш деган сўз эмас. Чин маънода, бу – миллий меросимизнинг бугунги ижобий жараёнлар билан уйғун ҳолатда ўзгаришидир. Бу борада биз Абайни истисно эта олмаймиз. Сабаби, буюк мутафаккир бундан бир аср муқаддам миллатни янгилашга, янгиланаётган янги ҳаётга мослашга даъват этган», – деб ёзади Қасим-Жўмарт Тўқаев. 

Президент Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан халқаро, республика ва минтақавий даражада 500дан зиёд тадбир ўтказилишини таъкидлади. «Август ойида ЮНЕСКО билан биргаликда Семей шаҳрида ташкил этиладиган «Абай мероси ва жаҳон маънавияти» мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман энг асосий тадбирга айланади. Шунингдек, октябрь ойида Нур-Султан шаҳрида «Абай ва маънавий янгиланиш масалалари» мавзуида халқаро конференция ўтади. Ана шу йиғинларда Абай шахси ва мероси атрофлича тадқиқ қилиниб, унинг ижодидан ХХІ асрдаги янги Қозоғистоннинг равнақи йўлида фойдаланишга йўл очилади», – дейди Президент. 

Муҳим лойиҳалардан бири – буюк оқиннинг асарларини ўнта тилга таржима қилиб, чоп этиш. Чунончи, Абай асарлари инглиз, араб, япон, испан, итальян, хитой, немис, рус, турк, француз тилларига ўгирилади. Шоирнинг ҳаёти мероси, қозоқ маданиятини ривожлантиришдаги роли ҳақида бир қанча ҳужжатли фильм ва «Абай» телесериали суратга олинади.

Давлатимиз раҳбари мақоласида Ҳукуматга юбилей доирасида Семей шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, Абай камол топган Жидебай овулини ободонлаштириш, «Жидебай-Бўрили» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал музей-қўриқхонасини илмий-маърифий фаолият юритувчи марказга айлантириш каби вазифалар юклатилди. 

ҚозАхборот, 2020-01-11, 04:05 606
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.