26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2020 йилда мамлакатимизда қандай ўзгаришлар рўй беради?

Қозоғистонликлар ўрганиб қолган одатий ти­­­­­­­­­­­­зим­лар ўрнига ян­­ги­лари тақдим этилади. Буларга би­ринчи нав­батда, мажбурий иж­тимоий тиббий су­ғур­­та тизими, ман­зилли иж­­тимоий нафа­­­­­­қа та­­йин­лаш, кам таъмин­­лан­­ган оилалар­­­га на­сия бермаслик қои­­­дала­­ри­нинг жорий этилиши ва бензин нархининг ошиши киради.

2020 йилда Қозоғистонда тиб­­­­­бий суғуртанинг мажбурий бў­­­­­­­­­­лиши ҳақида мунтазам ёзиб кел­­­­­­­­моқдамиз. Бу янги тизим бе­мор­ларни қа­бул қилиш ва даволаш услу­бини туб­дан ўз­гартиради. У қозо­ғис­тонлик­лар­нинг маълум қис­мини эмас, балки 94,5 фоизини қамраб олади. Атиги 5,5 фоизи мус­­­­­­тақил ҳақ тўловчилар бўлади, холос. 

Суғурта тўловларини ҳисоб­лаб чиқиш, тизимдаги тоифалар, хиз­мат турлари, умуман бу ҳақ­даги ахборотларни аввалги сон­ларда кўп­лаб бериб борга­нимиз сабабли, мақолада фақат йил сайин тўлаб бориладиган тўлов миқдори одам бошига 60 минг тенге (155 дол­лар)ни ташкил этишини маълум қиламиз. 

Манзилли ижтимоий ёр­дам бе­риш қоидалари ҳам ўзгар­гани­дан хабардорсиз, фақат ян­ги на­­­фақанинг аввалгисидан фарқи шундаки, бу сафар кўп бо­лали ои­­­­лалар даромади ҳисобга олин­майди. Талаба ёшларнинг сти­пен­­диялари ҳам оиланинг умумий да­ромади ҳисобланса-да, МИЁга алоқаси йўқ.

Болаларга тайинланадиган на­фақалар миқдори сезиларли ўз­гаради. Бу яшаш минимуми ва ойлик ҳисоб кўрсаткичи билан боғлиқ. 

2021 йилдан Қозоғистонда илк бор янги карточкалар (ID-кар­та) жорий этилиб, кўп бо­ла­ли оилаларнинг болалари ка­фо­латланган ижтимоий пакетга мўлжалланган маблағни шу йўл билан олиш ҳуқуқига эга бў­лишади.

Қозоғистон Миллий банки ре­конструкция қилинади.

Яъни, Қозоғистоннинг Мар­казий банкидан 2020 йил 1 ян­вардан ян­ги мустақил тузилма – Молиявий бозорни созлаш ва ривожлантириш агентлиги “ажралиб” чиқади. 

Ушбу агентлик Миллий банк каби Қозоғистон Президентига ҳисобот беради ва бўйсунади. 

Шунингдек, Алматида фао­лият юритаётган Миллий банк­нинг бош идораси 2020 йил­да Қозоғистон пой­тахтига кўчи­рилади. Агентлик эса Алматида қолади. Марказий банк­да фао­лият юритаётган 500 ходим шу ерда қолиб, ишлай­вера­ди.

ҚР Президенти Қ. Тўқаев Мил­­­­­­­­­­­­лий банкни қайта тузиш ҳақи­даги Фар­монни имзолади. Ва янги агент­­лик молиявий ташки­лотлар фао­лия­тини назорат қилиш, созлаш ва­зифаларини амалга оширадиган бўл­ди. Шу­нингдек, у молия бозо­ри­да кор­поратив бошқарув, мони­то­ринг, рақобатбардошлик маса­ла­ла­рига ҳам жавобгар бўлиб, ис­­теъмолчилар манфаатларини ҳи­моя қилади, аҳоли ўртасида мо­лия­вий саводхонликни ошириш ишлари билан шуғулланади. 

Давлатнинг бу янги органини тутиб туриш давлат бюджетидан 10 млрд. тенге (26 млн. доллар)га тушади.

Миллий банк эса ўзининг аввал­ги вазифаларини бажариш билан бирга, мамлакатдаги базавий став­ка, валюта курси, инфляция жа­ра­ён­­­ларига жавоб беради.

Янги йилдан бошлаб кам таъ­мин­ланган фуқароларга банк­лар насия бермайди.

2020 йил 1 январдан эъти­боран яшаш минимумидан кам даромадга эга бўлган оила аъзо­­­­­лари тижорат банкларидан гаров­сиз насия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Қо­зоғистонда янги йилда яшаш ми­нимуми – 31 183 тенге этиб бел­гиланди.

Бундан ташқари, ишсиз фуқа­ролар ҳам кредит ололмайди. Са­баби, банкдан қарз олиш учун сўнг­­­ги 3-12 ой давомидаги расмий  да­ромад ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш шарт қилиб қўйилди.  Шунингдек, банк қарзини уч ой ёки 90 кун мобайнида тўлай ол­май қолган фуқаролардан банк­­­­­­лар комиссия ҳақини талаб қи­лолмайди.

Бундай чоралар ҚР Президенти томонидан қабул қилиниб, би­рин­чи галда фуқароларнинг банк­лар олдидаги қарзларини ен­гил­лаш­тиришни кўзлайди. Дар­воқе, 2019 йилда алоҳида дас­тур қабулланди ва у 1,2 млн. қо­зоғистонликнинг жонига оро кирди. Уларнинг насия бўйича пенялари “ёпиб” берилди.

2020 йил 1 январдан Қозо­ғис­тонда кичик бизнес вакиллари тур­ли “текшир-текшир”лардан озод этилади. Мораторий муд­­дати – 3 йил. Президент қабул қилган уш­бу чора, аввало, бизнес муҳитини яхшилаш ва рақобатни ривож­лан­тиришга туртки беради.

Лекин бу, тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларнинг  фаолияти умуман текширилмайди, дегани эмас. Аҳоли учун омма­вий хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ёки хусусий тадбир­кор­нинг шахсий мурожаатига морато­рий­­­­нинг таъсири бўлмайди. 

Бензин нархи ўзгаради. 

Қозоғистонда 2020 йил 1 ян­вардан бензин учун акцизлар 2 баравар ўсиб, 1 тонна бензин баҳо­си – 10500 тенгедан 24435 тен­гега кўтарилади.

Литрда ҳисоблаганда, бу 10 тен­гега ортади, акцизда 8 дан 18 тен­гегача.

Электрон шаклга ўтиш тизими қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг татбиқ этила бошлайди. 

Буғдойга тегишли ёзувлар қо­ғоз шаклидан электрон шаклга кўчирилади. Ғалла бозори иш­ти­­рокчилари фойдаланиб келаёт­ган ёзув-чизувнинг ҳам­маси ах­борий тизимга ўтказилиб, барча тадбирлар замонавий тех­нология­лар орқали бошқа­рилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ғал­лакорларга, новвойлик билан шу­ғулланувчиларга электрон шакл­га тезроқ ўтишни тавсия этмоқда.

Янги товар-маҳсулотларга бож тўлови ўзгаради.

2020 йил 1 январдан четдан олиб ўтиладиган товарларга тўланадиган давлат божи миқдори янги меъёрлар асосида ўзгар­ти­­­рилади. Халқаро товарларни олиб ўтадиган жисмоний шахслар, ўз шахсий буюмларини олиб ўта­диган оддий фуқаролар учун 200 евро қийматидаги 31 кило маҳ­сулотга бож тўланмайди. 

Бир ой давомида буюртма бе­рилиб, келтириладиган товарлар сони ҳисобга олинмайди, лекин нархи ва оғирлиги эътиборга оли­нади. 

Агар товар баҳоси ва вазни те­­гиш­ли меъёрдан ортиб кетса, ун­да божхона божи тўланади.  

Н. МАВЛОНОВА, 2020-01-11, 04:35 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.