26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис депутатлари – Туркистонда!

Вилоятимизга Қозоғистон Рес­публикаси Парламенти Маж­­­­­­­­лиси­нинг депутатлари хизмат сафари билан келдилар. Байдилда Жил­­­­қишиев, Мансурхан Махам­бетов, Уалихан Қайназаров, Қу­­дайберген Ержан, Сакен Қани­­беков ва Мухтар Ерман дастлаб вилоят ҳокимининг биринчи ўрин­босари Қўсман Айтмухаметов би­­­­­лан учрашдилар. Суҳбат чоғида мин­­­­­тақанинг ривожланиши, давлат дас­­­турларининг ижроси ҳақида гап борди. 

Парламент депутатлари Туркис­­­­­­тон шаҳрининг қиёфаси ўзгараёт­ганини таъкидлаб, қурилиш ишлари­ни юқори баҳолашди.

Шаҳарни айланиб, Nur Otan пар­тияси Туркистон вилоят фи­­лиали­нинг “Open spase” шакли­­­­­­­даги жа­моат қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди. Партия, фрак­ция аъзолари билан уч­рашиб, фу­қароларнинг талаб-истак­­ларини ўр­ганишди ҳамда янги қонун лойи­ҳалари ҳақида фикр алма­шишди.

Минтақа ҳаёти билан танишиш учун келган депутатлар бир ҳафта давомида шаҳар ва туманларни оралаб, сайловчилар билан учраш­дилар.

Халқ ноиблари сайловчилар билан учрашувларда ҚР Парламен­­­ти Мажлисида қабул қилинган қо­нунлар, улардаги ўзгариш ва қў­шим­­­чалар ҳақида гапириб беришди. Миллий ижтимоий ишонч кен­­­­­­­­­­гашида айтилган устувор масалалар, Nur Otan партиясининг иш услубини ян­гилаш йўналишида бажа­­­ри­ладиган ва­зифалар, олий ўқув юрт­ларини та­­комиллаштириш ма­сала­лари ту­шун­тирилди. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб бериладиган ман­зилли иж­тимоий ёрдамнинг янги шакли ба­тафсил баён этилди. 

Учрашув иштирокчилари эркин шаклда ўтган йиғинда ўзларини қи­зиқтирган саволларга тўлақонли жа­воб олишди.

***

ҚР Парламенти Мажлиси де­пу­тати Фахриддин Қоратоев М. Ауе­­­зов номидаги Жанубий Қозо­ғис­тон Давлат университети педа­гогик жамоаси билан учрашди. Очиқ му­лоқот тарзида ўтган учрашув­ни уни­верситет ректори Д. Қўжамжа­рова очиб, олиб борди. 

Учрашув иштирокчилари соҳа­даги муаммоларни кўтариб, уларга халқ ноибидан тегишли жавоблар олдилар.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-11, 04:39 439
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.