26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ОИТСнинг олдини олиш – муҳим масала

Шимкентдаги “Rixos Khadisha Shymkent” меҳмонхонасида илк маротаба ЮНИСЕФ ташкилотчилигида ОИТС хавфли касаллигига чалинган  болалар ва ўсмирларни даволаш ҳамда касалликнинг олдини олиш йўлларига бағишланган халқаро семинар ўтди.

Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбе­кистон, Туркманистон, Россия Федерацияси каби давлатларнинг шифокор-мутахассислари,  Англия, Швейцария, Ҳиндистон ва Испаниянинг машҳур  шифокорлари  қатнашишди. ЮНИСЕФ ташкилотининг раиси ҳамда Шарқий Европа ва БМТнинг ОИТС бўйича минтақавий идора маслаҳатчиси Руслан Малюта анжуман олдидан матбуот ходимлари учун брифинг ўтказди. 

– Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти экс­пертларининг маълумотига кўра, ҳозирги кун­да дунё бўйича 70 млн.дан зиёд одам ушбу хавфли вирусни юқтирган, улардан 4 млн. нафари болалар. Бугунги тадбир болалар ва ўсмирлардаги шу касалликни даволаш ҳам­да уларнинг бошқа болалар каби мактабда ўқишига имконият яратиб бериш масалаларига бағишланган. ОИТСга чалинган болаларнинг ҳам ҳаётда соғлом болалар каби ҳаёт кечиришга ҳаққи бор. Бугунги кунда уларни даволаш учун махсус дори ишлаб чиқарилди. Бир кунда битта хапдори истеъмол қилинади ва касаллик секин-аста йўқолиб боради, – деди Р. Малюта.

ЖҚВда 2007 йилдан бошлаб стационар ёрдами кўрсатиш ва диспансер назорати мақсадида “Она ва бола” маркази 10 йилдан буён ОИТСга чалинган болаларга ёрдам кўрсатмоқда. 

2017 йил ҳисобида 228 бола рўйхатда туради, уларнинг орасида 209 бола (АРВ) қабул қилади.

– Даволаш масканида фақатгина бренд пре­паратларгина қўлланилади, терапиянинг қўл­ланиш миқдори 92 фоиз. АРВ терапиясида вазминлик 89 фоизни ташкил этади.

Стационар муолажага 60та ўрин белгиланган. Йил давомида 500га яқин бола даволанади.

– Олий тоифали мутахассисларнинг ёрдами керак бўлган пайтдагина болаларни Алмати ва Астана шаҳарларидаги махсус марказларга юборамиз. Бундан ташқари, йил давомида 200 бола вилоят соғломлаштириш муассасаларида даволанадилар, – деди “Она ва бола” марка­зининг бош шифокори Бахитжан Шакенов.

Дарҳақиқат, вақт ўтган сайин хавфли касал­ликни даволаш йўллари ҳамда техноло­гияси ўзгариб, натижаси ва самарадорлиги ортиб бормоқда. 

Халқаро анжуманда олий тоифали мута­хассислар ва тажрибали шифокорлар хавфли касалликнинг олдини олиш, уни даволашнинг замонавий услублари ҳақидаги фикр-мулоҳа­заларини ўртоқлашдилар.

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-06-20, 11:28 803
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.