26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилда қандай дорилар бепул бўлади?

Қозоғистон Соғликни сақлаш вазирлигида янги буйруқ лойиҳаси тайёрланмоқда, унинг доирасида бепул дори-дармонлар рўйхати кенгайтирилади. Қозоғистонликлар қандай дорилар ола билиши  мумкинлиги ҳақида Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хиз­мат­ларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси Людмила Бюрабекова маълум қилди.

– Ҳозир бизда бепул амбулатория дори-дар­монлари билан таъмин­лаш рўйхати мав­жуд. Шу асосда дори-дармонлар харид қилинмоқда. Улар давлат томонидан ка­фо­латланган ҳолда 2020 йил 1 январдан бошлаб тар­­­­­қатилади. Биз ишлаб чиқ­қан янги буйруққа асо­сан кафолатланган бе­­­пул тиббий ёрдам кў­ла­ми доирасида рўйхатга бўлинган. Бу рўй­­­­хатда катталар ва бо­лалар ҳам бор. Катталар учун рўй­­хатга янги дори­лар ки­ритилди – бу мажбурий ижтимоий су­ғур­та ти­зи­ми ва учинчи рўй­хат­да 18 ёшгача бўл­ган болалар бўлиб, улар по­ликлиникаларда врачлар томонидан тавсия эти­­ладиган қатор бепул до­­­­­­­ри-дармонлар билан таъ­минланади, – деди у. 

Қозоғистонликлар ян­ги дориларни фақат 1 апрел­дан олишлари мум­кин, чун­ки бунинг учун муайян расмият­чилик­лар талаб этилади.

– Чунки буйруқнинг ўзини рўйхатдан ўтказиш жараёни ва дис­три­бю­­­торлар рўй­ха­тига ки­ри­­тилиши муайян вақтни, шу­нингдек, янги номлар учун қў­шим­ча харидларни талаб қи­лади. Аммо яго­на дистри­бюторнинг амал­­даги рўй­хатида де­яр­ли кўплаб дори-дар­монлар мавжуд. Биз ҳо­зир уни 80та дори ва расмий нус­халар билан тўл­дир­моқдамиз. Уларни 1 ап­релдан бошлаб олиш мумкин. Унга деярли 1300 та маҳсулот киритилган. Амалдаги буйруқ билан таққосласак, унда  450та­га­ча маҳсулот мавжуд, – деб қўшимча қилди қў­ми­та раиси.

Шунингдек, у болаларга мўлжалланган дорилар ҳақида ҳам айтиб ўтди. "Бола­ларга ҳароратни ту­ширишга мўлжал­ланган дорилар ва диспансерда да­волашни талаб қила­­­диган хасталиклар, шу жумладан, оғир касал­лик­лар, шиш­ни юзага кел­­ти­радиган ирсий хасталик­лар ва шу каби бе­морлар учун ўраш, боғлаш воси­талари, аллергия до­ри-дармонлари, яъни рўйхат анча кен­­­­гай­­ти­рилади ва кўплаб ва­ри­антлар мав­жуд барчаси ижтимоий суғурта дои­расида бепул. Фақат ре­цептсиз бери­ладиган ёки даволаш про­токолига ки­ритил­­маган­­ларигина пул­лик бўлади", – деди Л. Бюра­­бекова.

“Казправда”дан, 2020-01-14, 04:43 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.