26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
086 тиббий маълумотнома керакми?

Қозоғистон рақамлашган мамла­катга ай­ланмоқда. Бу, биринчи галда, давлат хиз­матлари кўрсатилишида ўз аксини топаётир. Яқинда пойтахтда ўтган маҳка­малараро комиссия маж­лисида яна 9та давлат хизмати кўр­сатишни осонлаштириш масаласи муҳокама қилинди. ҚР Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги тарқатган ахборотга кўра, мажлисда аҳоли учун долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Комиссия аъзолари жами 41та дав­лат хизматини кўриб чиқиб, энг кам фойдаланиладиган 13та хизматни рўй­хатдан олиб ташлаш, 15та хизматни элек­трон шаклга ўтказиш ҳамда бир-бирига ўхшаш хизматларни бирлаш­тиришни таклиф қилишди.

Автоматлаштириладиган хизматлар қаторида 086/у шаклидаги тиббий маълу­­­­­­­­­­­мотнома ҳам бор. Таклиф қабул қилинса, уни мажбурий тиббий тек­шириш натижалари асосида eGov пор­тали орқали олиш имконияти пай­до бўлади. Унинг махсус QR-коди бўла­ди, код ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тек­шириш имконини беради. Электрон маълумотноманинг яроқлилик муддати – бир йил.

Иштирокчилар Президент тасдиқлаган Давлат хизматларини кўрсатиш тўғ­ри­сидаги қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш билан боғлиқ ҳаракатлар режасини ҳам муҳокама қилишди. Қо­нун кучга кириши учун яна 400та меъё­рий ҳужжат қабул қилиниши ло­зим. Ушбу Қонуннинг ижтимоий аҳа­миятини инобатга олган ҳолда, вазир Асқар Жу­мағалиев унга дахлдор ҳужжат­лар­нинг тезроқ қабул қилинишини таъмин­лаш лозимлигини давлат орган­лари вакил­ларига эслатиб ўтди.

Қонунга «проактив» ва «композит» тушунчалари киритилганлигини таъкид­лаб ўтиш даркор. Яъни, эндиликда дав­­­лат фуқароларга маълум даражада ўзи­­­­­­­­га-ўзи хизмат кўрсатишни таклиф қи­­­лади.

Комиссия мажлисида давлат хизмат­ларини автоматлаштириш ва осонлаш­тириш бўйича бажарилган ишлар ҳа­қида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Қишлоқ хўжалиги, Соғликни сақ­лаш, Маданият ва спорт вазир­ликла­рининг вакиллари баёнот берди­лар.

“Қозахборот”., 2020-01-14, 04:47 635
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.