26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар корхоналар билан танишишди

ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари, Nur Otan партияси фракцияси аъзолари Сариоғоч туманига иш сафари билан келишди. 5 январдан бошлаб вилоятимизни оралаб, сайловчилари билан учрашаётган халқ ноиблари бу гал икки гуруҳга бўлиниб, аҳоли зич жойлашган туманнинг аҳволи билан яқиндан танишишди.

ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари Қ. Ержан, У. Қайназаров ва М. Ерман Сариоғоч тумани, Жибек жўли қишлоғидаги “Агротур” деҳқон хўжалигига боришди. 2018 йили ташкил этилган хўжаликда Туркия технологияси бўйича иш юритилади. Бу ерда турли сабзавот кўчатлари етиштирилади. Уруғ қадаш ишлари автоматлаштирилган. Хўжалик раҳбари Т. Тошхўжаевнинг айтишича, ҳудуддаги иссиқхоналар шу ерда кўчатга аввалдан буюртма беради. 10 киши иш билан таъминланган иссиқхонада помидор ҳам етиштирилади.

Хўжалик фаолиятини юқори баҳолаган депутатлар Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун имконият етарли эканлигини таъкидлашди. Улар педагоглар мақомини ошириш, кўп болали оилаларга янги шаклда ёрдам пулини бериш, кам таъминланган оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш қоидаларининг яхшилангани, ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг сайловолди дастуридаги мажбуриятлар аниқ амалга оша бошлаганини маълум қилишди.

Иш жойларини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини жонлантириш, кучга кирган янги қонун моддалари Сариоғоч тумани, Дарбаза қишлоғидаги “Фирма Сакен” МЧБ ҳудудидаги учрашувда ҳам муҳокама қилинди. Қишлоқ аҳли билан учрашган депутатлар Б. Жилқишиев, С. Қанибеков ва М. Махамбетов давлат томонидан қўлга олинган ташаббуслар ҳақида фикр алмашишди. Тадбиркорликни, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган имкониятлар ва субсидиялар ҳам кун мавзусига айланди.

Депутатлар Сариоғоч шаҳридаги 5 қаватли 13та уй қурилиши билан ҳам танишишди. “Нурли ер” дастури доирасида 2018 йилда қурила бошланган уйлар яқинда фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга депутатлар “Жибек жўли” божхона бекатининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. 

Халқ ноиблари Туркистон вилояти ҳудудини оралаб, янги қонун моддаларини тушунтириш билан бирга минтақадаги долзарб муаммолар билан танишдилар. Мазкур сафар чоғида аниқланган масалалар ҚР Парламентида муҳокама қилинади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-16, 02:31 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.