26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олдинда муҳим вазифалар бор

Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги девон йиғилишида Ўмирзақ Шўкеев чинакам ёрдамга муҳтож фуқароларга мададкор бўлишни топширди

Кўмакка муҳтож оилаларга давлат томонидан бериладиган ёрдамдан ташқари бошқа мадад турларининг самарали механизмларини топишни топширди. Ҳар бир туман ва қишлоқ раҳбари мазкур тоифадаги фуқаролар билан алоҳида иш олиб бориши зарур.

 Шу ва бошқа муҳим масалалар вилоят ҳокимлигида минтақа раҳбари олиб борган девон мажлисида муҳокама қилинди.

 – Бизнинг ишимизга ҳаққоний ва холисона баҳони фақат халқ бера олади. Буни ёддан чиқарманг. Ҳар қандай ишда имкон қадар астойдил меҳнат қилинсагина, натижа чиқади. Шунинг учун ҳалол ва виждонан ишлаш керак, сохталикнинг кераги йўқ. Мен ҳеч кимнинг зиммасига бажара олмайдиган вазифани юкламайман. Ўтган йил якунларига кўра барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришилди. Бироқ бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Олдимизда янада катта ва муҳим вазифалар кўндаланг бўлиб турибди, – деди Ўмирзақ Естайули.

Жорий йилда ҳам Туркистон ва Кентов шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бош мавзу – ижтимоий соҳа. Аҳолини ичимли сув, газ, электр қуввати ва сифатли иссиқлик билан таъминлаш келгусида ҳам давом эттирилади. Бундан ташқари, кўчалар, йўлларни тузатиш, таъмирлаш, ёритиш каби ободонлаштириш масалаларига жиддий кўнгил бўлинади. Жорий йилнинг март ойида Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш режасига киритилган кўчат ўтқазиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилади. 

Шаҳарда қурилаётган кўп қаватли уйларда иш қизғин. Яқин келажакда уларнинг қатори кенгаяди. Вилоят ҳокими янги бошпаналарнинг арзон бўлиши, уй-жойли бўлишга интилган фуқароларга имкон қадар қулай имтиёзлар яратиш, шунингдек, бошпана беришда барча соҳа вақилларини тўлиқ қамраш вазифасини ҳам топширди.

Мажлисда Туркистон шаҳрида аэропорт ва унга олиб борадиган йўл қурилишига оид сўнгги маълумотлар айтилди. 100дан ортиқ техника ва 300дан зиёд ишчи сафарбар этилган қурилиш майдонида иш қизғин. Халқаро аэропорт йил охирида фойдаланишга топширилади. Туркистондан 16 чақирим олисда жойлашган 900 гектар ерда аэропорт қурилиши билан туркларнинг “Yda Insaat group” компанияси шуғулланмоқда. Янги иншоот халқаро андазага мувофиқ ҳамда замонавий қурилиш технологияси асосида бунёд этилмоқда. Терминал йилига 3 млн. йўловчига хизмат кўрсата олади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-16, 02:38 436
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.