26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадр кечаси – тақдир кечаси

Араб тилидаги “қадр” сўзи “маъно-моҳият”, “ўлчов”, шу билан бирга, “қудрат” маъ­ноларини билдиради.

Хосиятли Рамазон ойидаги Қадр кечаси одамзоднинг оқ ва қорани ажратадиган туни ҳамда барча яхшиликларнинг қайнар кўзи ҳисобланган муборак Қуръони Карим оят­лари туша бошлаган тун.

Қадр кечаси ҳақида пай­­ғам­­­­­баримиз Муҳаммад сал­лаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган: “Бошқа пайтларда ҳар бир яхшиликнинг савоби ўн марта бўлса, Ражаб ойида юздан ошади. Шабонда уч юздан ошиб, Рамазонда минг бараварга етади, жума тунлари мингдан ошиб, Қадр тунида ўттиз минггача етади”, ҳамда “Ким қадр тунини ишонч билан, охирати хайрли бўлишига ишонч билан ўтказса, унинг аввалги барча гуноҳлари кечирилади”, дейилган.

Қадр туни Рамазон ойи сўнгги ўнкунлигининг бирида ўтади. Ислом олимларининг фатвоси бўйича Қадр кечаси Рамазон ойининг 26-санасидан 27сига ўтар кечаси деб белгиланган. Шу кечада фаришталар ер юзига эзгу амаллар учун юборилади.

Бу кеча – қилган ҳар бир яхши амалларингиз, хайрли ишларнинг савоби минг ҳисса ортиғи билан ёзила­диган тун. Қолаверса, минг ойнинг савобини насиб этади. Қуръон­нинг Қадр сурасида бу ой­нинг минг ойдан хайрли эканлиги айтилган. Минг ой, бу 83 йил, 4 ойга тенг. Бу деганимиз бир одамнинг умр бўйи Оллоҳ Таолога ибодат қилиши билан баравардир.

Қадр тунида мусулмонлар бирга­ликда гуруҳ-гуруҳ бўлиб, жамо­ат билан маҳаллий масжидларда имом­ларнинг амри маъруфларини тинглаб, ўзларини қизиқтираётган саволларига жавоб олиб, кўплаб эзгу амалларни ўрганиб, тонггача ибодатда бўлганлари маъқул. Қадр кечасини баъзи фуқаролар са­ло­­матлиги ва бошқа ҳолатлар ту­файли ўз уйларида кутиб олиш­лари ҳам мумкин. Умуман, бу маъ­навий кеча – одамзодни бир­лик­­ка, ҳамжиҳатликка, ота-онани қадрлашга, оила аъзолари би­лан яхши муносабатда бўлишга чор­лайдиган тун.

Шунингдек, хосиятли Қадр кеча­сида бажариладиган амаллар бор:

шу куни кечки ифторликда дуо-тилак айтиш;

хуфтон намозида 20 ракат та­ровеҳ намозини ўқиш;

Қуръон, Ҳадис китоблари ёки пай­ғамбаримизнинг ҳаёти ҳақидаги тарихини ўқиш;

Қадр кечасида тонг отгунча тўрт ракат нафл намози ўқилади. Бу тўрт ракат намозга қуйидагича ният қилинади: “Эй Роббим! Ният қилдим Рамазон ойи, Қадр кечасида нафл намозини ўқиш учун”. Бу намознинг ўқилиш тартиби: Биринчи ракатда “Фотиҳа” сураси, сўнг уч марта “Қадр” сурасини ўқиш. Иккинчи ракатда “Фотиҳа” сурасидан кейин уч марта “Ихлос” сурасини ўқиш, учинчи, тўртинчи ракатлар юқоридагидек ўқилади. Ёки ўзи биладиган бошқа сураларни ҳам ўқиса бўлади. Ушбу намозни ўқиб бўлгач, Оллоҳ Таолодан ўзимизга, барча одамзодга, оиламизга омонлик, ризқ-насиба тилаб, бу дунёмиз ва охиратнинг барча ёмон­ликларидан асрашни тилаш лозим.

Тасбеҳ ўгириш:

- Қадр кечаси тунги соат 1 ва 3 оралиғида “Таҳажуд”, “Фарз” намоз­ларини ўқишга бўлади. Бу намозлар 4 ракатдан ўқилади.

- Қадр кечасини имкон қадар уй­қусиз ўтказиш лозим. Бироқ, ухлаб қолсангиз ҳам гуноҳ саналмайди.

- Қадр кечасида ухламасак бўлди, деб, вақтни қимор ўйинлари ўйнаб ёки бемаъни кинолар томоша қилиб, ўтказиш гуноҳ ҳисобланади.

Шундай муборак кечада ота-онани, узоқ-яқин қариндошларни, дўс­­ту ёронларни табриклаб, махсус совға-саломлар бериб, кўнгилларини кўтариш – энг яхши амаллардан бирига киради.

Минг ойдан ҳам хайрли Қадр туни­да тилаган тилакларимиз ҳамда ибо­датларимизни Оллоҳ Таоло қабул этгай! Омин!

 

Мухаммеджан ЕСТЕМИРОВ, ҚМДБнинг ЖҚВ бўйича вакил имоми ўринбосари, 2017-06-20, 11:29 815
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.