26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралда дала ишлари бошланди

Мақтаараллик деҳқонлар январь ойининг ўрталаридан дала ишларини бошлаб юборишди. Эртапишар карам экиш мавсумида 10дан зиёд бригада иштирок этиб, ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Январдаги ёғингарчиликларга қарамай, экин майдонларида ишлаётган деҳқонлар билан учрашдик. “Дуйсенбек” деҳқон хўжалиги 4,5 гектарга карам экаётган экан. 60 кишидан ташкил топган бригада қиш кунининг ҳар бир дақиқасини ғанимат ҳисоблайди.

–Ишчиларга ҳар куни 3200 тенгедан ҳақ тўлаймиз. Эккан уруғимиз асосан 2 ой давомида етилади. Шунингдек, 90 кунда етиладиган навдан ҳам экдик. Ўтқазган кўчатнинг устини полиэтилен билан ёпиб, совуқдан сақлаймиз. Энг асосийси, парваришга улкан эътибор бериш керак, – дейди хўжалик раҳбари Серик Садуов.

Мақтаараллик деҳқонлар асосан карамнинг оғирлиги 1-1,5 килодан ошмайдиган “Пандионе”, “Ринда”, “Фарао” навларини экишмоқда. Эртапишар маҳсулотга европаликлар ва россияликлар томонидан талаб катта. Бугунги кунда Мақтаарал қишлоқ округида 50 гектардан зиёд ерга карам экилган.

Туркистон вилояти Минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-01-21, 03:48 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.