26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мол экспорт қилиш тақиқланади

Ўтган йили Қозоғистондан хорижга 156 минг бош қорамол чиқарилган. Шундан 121,6 минг боши ёки 78 фоизи Ўзбекистон Республикасига, 14 фоизи Арманистонга экспорт қилинган. Бундан ташқари 264 минг бош қўй олиб кетилган, уларнинг ярмидан кўпроғи совлиқлардир. Майда туёқли молларнинг катта қисми, яъни 200 минг бошдан зиёди Ўзбекистонга, 21,5 минг боши Россия Федерациясига, 18 минг боши Озарбайжонга ва тахминан 12 минг боши Эронга экспорт қилинган. 

– Молни тириклай экспорт қилиш гўшт нархининг ошиб кетишига олиб келди. Шунингдек, Қозоғистондаги гўштни қайта ишлаш корхоналарининг иш ҳажми камайиб кетди. 2019 йилда улар ўз имконларидан тўла фойдалана олишмади. Агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастурига биноан, қайта ишланган маҳсулот экспортини 2,5 баравар ошириш вазифаси белгиланган. Шу муносабат билан, ҚР Қишлоқ хўжалиги ҳамда ҚР Молия вазирликларининг 2019 йил 21 октябрдаги «Қишлоқ хўжалиги моллари экспорти масалалари тўғрисида»ги қўшма буйруғига ўзгартиш киритилди. Эндиликда молларни тириклай экспорт қилиш тақиқланади», – дейилади вазирлик хабарномасида.

2020-01-21, 03:50 511
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.