26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўтган йил муваффақиятли якунланди

Аввал хабар берганимиздек, Минтақавий коммуникациялар хизматида вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев минтақадаги тадбиркорлик, сармоялар ва экспорт, туризм, табиатни муҳофаза қилиш соҳалари бўйича 2019 йилда бажарилган ишлар якунига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди.

Брифингда у ўтган йили эришилган натижаларга тўхталди. Чунончи, саноат маҳсулотлари ҳажми 500 млрд. тенгега етган, шундан 245 млрд. тенгеси ишлаб чиқариш соҳасига тегишли. Бундай муваффақиятлар озиқ-овқат саноати, енгил, кимё саноати, машинасозлик, фармацевтика каби тармоқларда ҳам кузатилади.  

Журналистлар билан учрашувда вилоятдаги сармоянинг ўсиш суръати республика бўйича 14 ўриндан 2- ўринга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

 – 2019 йилда қайта ишлаш саноати тармоғига жалб этилган сармоя миқдори 20,8 млрд. тенгени ташкил этди. Илк бор 2019-2024 йилларга мўлжалланган Туркистон вилоят сармоявий лойиҳалар рўйхати тузилди. Унга умумий қиймати 3,4 трлн. тенгелик 374та лойиҳа киритилди. Улардан 50таси муваффақиятли амалга оширилди, – деди ҳоким ўринбосари.

Вилоятимизда 141992та кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти фаолият юритади. Уларнинг иқтисодий кўрсаткичлари яхши бўлгани учун йил натижаларига кўра вилоят республикада иккинчи ўринга лойиқ  топилди.

Нотиқ туризм соҳасидаги ишларни ҳам сарҳисоб қилди. Хусусан, Яссавий мақбарасига келиб-кетувчи зиёратчилар сони 1,5 млн. одамни ташкил этган. 2025 йилда ушбу кўрсаткични 5 млн.га етказиш вазифаси кўндаланг бўлиб турибди. Бунинг учун Туркистон шаҳрининг қиёфасини янгилаб, саёҳатчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш – долзарб вазифа.

 

2020-01-23, 03:45 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.