26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Култўбе қалъаси ЮНЕСКО эътиборида

Туркистон шаҳрида Бутундунё мероси соҳасидаги халқаро тадқиқотчилар иштирокида давра суҳбати уюштирилди. 

Унда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофидаги тарихий-маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва таништиришга доир асосий масалалар муҳокама қилинди. Култўбе шаҳарчасининг ҳар бир ёдгорлигини консервациялаш ва асл ҳолига келтириш ҳамда илмий-текширишга алоҳида эътибор қаратилиб, олимлар мазкур иншоотларнинг келажакда археологик паркка негиз бўлишига ишонч билдиришди.

Лойиҳанинг илмий етакчиси Андрей Хазбулатов тадқиқотчилар эътиборига Култўбе шаҳарчаси лойиҳаси бўйича режаларини ҳавола қилди. Халқаро тадқиқотчилар ҳамжамияти лойиҳанинг таҳлил гуруҳи аъзоси, таниқли меъмор, Ўзбекистондаги реставрациялаш илмий-лойиҳалаш институти ходими Владимир Артемьев тавсия қилган лойиҳаларни муҳокама қилдилар. 

Илмий ходимнинг фикрича, Култўбе шаҳарчаси фақат Қозоғистон учунгина аҳамиятли эмас. У қадимги Ясси шаҳрининг бир қисми бўлганлиги учун ЮНЕСКО вакиллари консервация ва асл ҳолига келтириш масаласига чуқур ёндашдилар. 

Култўбе шаҳарчаси бўйича илмий ишлар натижалари ва археологик ишлар, келгуси режалар халқаро тадқиқотчиларнинг ижобий баҳосига сазовор бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, “Култўбе шаҳарчаси” очиқ осмон остидаги музей-паркини қуриш учун Қозоқ илмий-тадқиқот маданият институти Eurasian Resources Groupнинг молиявий қўллови билан иш олиб бормоқда. Зеро, қалъадаги илмий изланишлар натижалари Бокудаги Бутундунё мероси қўмитасининг мажлисида, Парижда ва Туркистондаги ЮНЕСКОнинг штаб-квартирасида муҳокама қилинган эди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-23, 03:46 601
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.