26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Абай тўйи бошланди

Буюк қозоқ шоири ва мутафаккир Абай Қунанбайули таваллудининг 175 йиллиги очилишига бағишланган “Қозоқ халқи – Абай халқи” тадбирида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча минтақалари ҳамда хориж давлатларида йил давомида ўтадиган тадбирларни расмий турда бошлаб беришди.

Тадбирни Маданият ва спорт вазири Ақтўти Райимқулова очиб, Абай йилининг аҳамиятига тўхталди.

– Биз Абайнинг тўйига жамият онгини янгилайдиган жуда муҳим тадбир сифатида улкан аҳамият берамиз. Абай мероси – янги Қозоғистоннинг янада гуллаб-яшнашига йўл очадиган бебаҳо қадрият. Буюк мутафаккирнинг васиятига доим содиқ қолсак, кучли мамлакат сифатида ривожланамиз. Абай тўйи – Элбошимиз бошлаган “Маънавий янгиланиш” дастурининг муҳим бир қисми. Тўнғич Президентимизнинг бугунги улкан тадбирда қатнашиши бутун Абай меросини тарғиб қилишга алоҳида туртки бериши аниқ. Халқимизнинг бўйтумори – Абайнинг ибратини келажак авлод онгига сингдириш – барчамизнинг бурчимиз. Шунинг учун миллатимизни улуғлайдиган бундай эзгу тадбирга ҳамжиҳатлик билан киришайлик, – деди вазир.

Тадбирнинг расмий қисми концерт дастурига уланиб кетди. Саҳна тўрига кўтарилган қозоқ санъати арбоблари Абай оламининг сирларини санъат тилида етказишди. Театрлаштирилган саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлардан иборат тадбирда буюк оқиннинг ижоди ёрқин намоён бўлди. Саккиз бўлимдан иборат кечада драма театри, опера ва балет, анъанавий ва лирик мусиқа бир-бирини тўлдириб, саҳнада ажойиб кўриниш кашф этди.

Akorda.kz, 2020-01-23, 03:50 474
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.