26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нега мени рентгендан ўтказишди?

Ўтган йили ноябрь ойида ошқозонимда кучли оғриқ пайдо бўлиб, “Тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлдим. “Перитонит” деган гумон билан касалхонага олиб кетишди. Навбатчи жарроҳ дарров флюорографиядан ўтишим зарурлигини буюрди. Рентген орқали ўпкамни текширтирдим...

 Бугунги кунда тузукман. Фақат ҳанузгача ақлим етмайди: ошқозондаги дардим учун нимага ўпкамни текширишди? Аслида флюорографиядан йилига неча марта ўтилади? 

О. ҚЎРҒОНБОЕВА. Шимкент.

Мутахассислар фикрича, кўкрак қафаси флюорографияси – кўкрак қафасида жойлашган органларни, хусусан, ўпкани рентген текширувидан ўтказиб, ундаги мавжуд касалликларни аниқлаш имконини берадиган профилактика ва диагностика чорасидир. 

Катталарга ва 15 ёшдан катта ўсмирларга йилига 1 марта рентгендан ўтиб туриш тавсия этилади. Алоҳида тоифа вакилларига эса йилига 2 марта ўпкани скрининг қилиш тайинланади. 

Булар кимлар?

“Зарарли корхоналар” (пўлат эритиш, тоғ-кончилик корхоналарида, резина, асбест, полипропилен, кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган заводлар)да ишлайдиган ишчилар ҳамда болалар билан доимий шуғулланадиган мутахассислар (педагоглар, болалар боғчалари тарбияланувчилари), шунингдек, туғруқхоналар, силга қарши диспансер, инфекцияларга қарши касалхоналар, перинаталь марказларнинг тиббиёт ходимларидан ҳар 12 ойда 2 мартадан ўпкасини текширтириб туриш талаб этилади. 

Сурункали касалликлар (астма, қандли диабет, ўпкадаги турли дардлар ва бошқалар) билан оғриб турадиган беморлар ҳам йилига икки марта рентгендан ўтиб туришади.

14 ёшгача бўлган болаларни рентгенда текшириш ман этилади. Ҳомиладор аёллар, айниқса, уч ойлик ҳомиладор аёлларга ҳам рухсат берилмайди. Туққан аёллар эса дастлабки кунларда сил бор-йўқлигини аниқлаш учун рентген қилинади. Ушбу диагностика усулидан кейин болани эмизишдан аввал кўкрак сутини бир сидра соғиб ташлаш тавсия этилади. 

Рентгендан ўтиш учун алоҳида тайёргарликнинг кераги йўқ

Мутахассисларнинг фикрича, тамаки чекадиган одам муолажадан аввал бир неча соат чекмай турса, рентген сурати тиниқ ва аниқ чиқар экан. 

Тўшакда ётадиган оғир касалларга ҳам рентген тадқиқоти тайинланмайди, сабаби, ўпка тик турган ҳолатда текширилади.

Соғлом одамнинг флюорограммаси ўпкада бирорта доғ йўқлиги ва суратнинг тиниқлиги билан тавсифланади. Бемор одамнинг рентген суратида турли хавфли ўсимталар, шамоллаш, сил, некроз, фиброз, абсцесслар кўриниб туради.

Муштариймизнинг, ошқозондаги кучли оғриқ натижасида, нафас олиши ҳам қийинлашган, бу эса астмаси бор-йўқлигига гумон туғдирган. Шифокор буни аниқлаш учун флюорография тайинлаган бўлиши мумкин.

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади, 2020-01-25, 02:39 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.