26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сарҳисоб палласи келди

Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков 2019 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот учрашувини Ақбулақ овул округидан бошлади.

Қишлоқдаги А. Қурмантаев номли мактаб мажлислар залида ўтган йиғинда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Nur Otan партияси Сайрам туман филиали раисининг биринчи ўринбосари, туман маслаҳати котиби, фахрийлар, зиёлилар, ОАВ вакиллари ва маҳаллий аҳоли қатнашди.

Дастлаб Ақбулақ овул округи ҳокими Асан­али Исламбекули 2019 йили овул миқёсида амалга оширилган ишларга тўхталди. У. Садибеков эса ўтган йили туманда бажарилган ишлар ва галдаги вазифаларни тилга олди.

18930 гектар майдонга эга овул округида йўл қуриш, кўприкни таъмирлаш, светофор ўрнатиш сингари муҳим масалалар ҳал этилиши керак.

Ҳисобот йиғинида Шимкент шаҳри тасарруфига ўтган Ўтемис овулидан қолган 18та уйни электр билан таъминлаш масаласи кўтарилиб, у ижобий ҳал этиладиган бўлди.

***

Туман ҳокимининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши Қорамурт қишлоғида ўтди. 

Унда дастлаб Қорамурт қишлоқ округи ҳокими Маъмуржон Нажиев маъруза қилди. Уласбек Садибеков эса 2019 йилда мамлакатимизда ўрин олган тарихий воқеалар, сиёсий янгиликларга тўхталиб, ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар ва педагог мақоми тўғрисида гапириб ўтди.

Давлатдан маблағ олиб, хусусий ишларини ривожлантирганлар орасида Эргаш Султонов ва Зарифа Оташхонова ҳам бор. Э. Султонов паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланса, З. Оташхонова гул етиштиради.

Музокарада қатнашганлар ҳокимларнинг 2019 йили амалга оширган ишларига қониқарли баҳо беришди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-25, 02:41 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.