26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳисоботлар тингланди

Вилоят раҳбари Ў. Шўкеев Мақтаарал, Жетисай ва Келес туманлари ҳокимларини қабул қилиб, йил якунлари билан танишди. 2019 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳокимлар ўз таклиф-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

Вилоят ҳокими аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқларда йўл қуриш, газ ўтказиш, электр, сув таъминоти каби зарур масалаларга оид кўрсатма ва топшириқлар берди. Айниқса, уйсизларни бошпана билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бунинг учун банклар томонидан тавсия этилаётган шартларни ўрганиб, одамларга атрофлича йўл-йўриқлар кўрсатишни топширди.

Учрашув охирида вилоят ҳокими Мақтаарал, Жетисай ва Келес туманларидан келган бир гуруҳ фуқароларни қабул қилиб, уларнинг арз-шикоятларини тинглади. Шахсий масалалар, шунингдек, жойларда қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш, мактаблар қуриш, ёшлар дам оладиган жойларни барпо этиш борасидаги таклиф-мулоҳазаларини ҳокимга етказган кишилар қалбида умид чироғи ёнди. Сабаби, вилоят ҳокими мутасаддиларга аниқ топшириқлар бериб, келган шахсларнинг масалаларини ҳал қилишга киришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-25, 02:43 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.