26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар хавфсизлиги – диққат марказида

Бажарилган ишлар натижасида Туркистон вилоятида 2019 йили болалар орасида ўз жонига қасд қилиш 32 фоизга, жинсий зўравонликка оид жиноятлар 22,7 фоизга, балоғат ёшига етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик 16 фоизга, уларга нисбатан қилинган жиноятлар 4,8 фоизга камайган. Салмоқли ишларнинг ижобий натижалари республика жамоат фаоллари, прокуратура ва ички ишлар идоралари вакиллари иштирокида Туркистонда илк бор ўтган “Хавфсиз болалик даври” очиқ форумида тилга олинди.

Болалар ҳаёти, тарбияси ва аҳволи масалалари минтақада бошланган очиқ форумнинг асосий муҳокама мавзусига айланди. Вилоят прокуратураси уюштирган тадбирда минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари етакчилари, жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, кўнгиллилар қатнашдилар.

Форумда вилоят прокурори Нурғалим Абдиров балоғатга тўлмаганларнинг муаммоларини барча манфаатдор органлар ва жамоат вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида муҳокама қилишнинг муҳимлиги ва зарурлигини таъкидлади. Ички ишлар идораларида рўйхатга олинган болаларни тарбиялаб, уларга руҳий ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Шунга мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг қўллови билан “Бес терек” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Беш хил мутахассиснинг таҳлилий ишлари яхши натижа бермоқда. Янги лойиҳа бошқа вилоятларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

Форумда таълим масканларида назоратни кучайтириш, болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган тўгаракларни кўплаб очиш зарурлиги ҳам айтилди. Шунингдек, тадбирда қатнашган республика жамоат фаоли Рафаэл Гасанов болалар уйининг битирувчиларини қўллаб-қувватлаш марказини очиш таклифини айтди. У ўтган йили Ўмирзақ Естайули ташаббуси билан ўтган йиғин давомида кўтарилган асосий масалалар ижобий ечим топганини тилга олиб, миннатдорчилик билдирди.

Ўмирзақ Естайули кўтарилган таклифларни қўллаб, кўпчилик томонидан билдирилган барча ўй-фикрларни муҳокама қилишга шай эканлигини етказди.

– Амалга оширилган ишлар туфайли яхши натижага эришмоқдамиз. Тарғибот, тушунтириш ишларига нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиб, қўшимча таълим тизимини ривожлантириш лозим. Бу – болаларни нохуш ўйлар ва ҳаракатлардан йироқлаштиради. Мактабларда йўлда юриш қоидаларини атрофлича тушунтириш зарур. Мактаб ва коллежларда педагог-руҳшуносларнинг малакасини ошириш ва нотинч, ахлоқи ночор оилалар билан ишлашни кучайтириш керак, – деди форумга якун ясаган Ў. Шўкеев.

Вилоят раҳбари шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари, прокуратура ва бошқа ваколатли органлар вакилларининг маърузаларида айтилган фикр-мулоҳазаларни тартибга келтиришни топширди. Форумда иштирок этган кўнгиллилар ҳам бу ишларда фаол қатнашадиган бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-25, 02:45 152
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.