26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлик орти – барака

Келажак авлодни онгли равишда тарбиялаш учун зарур бўлган услубий йўлларни қўллаш ва текшириш ҳар бир жамоанинг ишчанлигини, зукколигини, ижодкорликни талаб қилади. “Одамга биринчи навбатда билим эмас, тарбия берилиши керак, тарбиясиз берилган билим одамнинг душмани, офат олиб келади”, деган экан буюк аллома Абу Наср Ал-Форобий.

Болалар боғчасидаги тарбия – ота-она тарбиясининг давоми. У ерда таълим-тарбия давлат ан­да­заларига мос дастурлар дои­расида олиб борилади. Ҳозирги кунда Қорабулоқ қишлоғидаги “Маърифат она” боғчасида 46 ходим фаолият юритади. 200дан зиёд бола 8та гуруҳга бўлинган, уларга тажрибали мураббийлар тарбия бериб, илм сирларини ўргатишмоқда. Боғча ходимлари туман ва вилоятда ўтказилган турли тадбирларда иштирок этиб, диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланишган. Масалан Қорабулоқ қишлоқ ҳокимлиги ўтказган “Энг илғор болалар боғчаси-2017” танловида тар­­­­бияланувчиларимиз Зарина Элму­­родова, Рухсора Бекзодова, Сора Мирқурбонова, Маҳлиё Мир­заҳмадовалар, педагоглар Мухлиса Эштоева, Сабоҳат Фахрид­динова, Саида Абдунабиева, Диёра Фахриддиновалар иштирок этиб, фахрли 1-ўринга сазовор бўлишди. Бундан ташқари, йил давомида ўтказиладиган барча тадбир, танловларда ҳам жамоа фаол иштирок этиб келмоқда. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз­ки, боғчада ана шундай зук­­­­ко, билимдон болаларни тар­бия­лаётган устозларга барча шаро­итлар яратиб бераётган боғча раҳбари Юлдузхон Фахриддинова ҳақида ҳам гапириб ўтишни жоиз деб билдим. У Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ташак­курномаси, Сайрам туман мас­­­­­­­­­­­­­лаҳати, туман таълим бўли­­­ми­нинг ташаккурномалари би­лан тақдирланди. Боғчанинг ус­лубиятчиси Алия Бимурзаева ҳам бир неча бор ЖҚВ таъ­лим бошқармасининг  ташак­­курно­­малари билан мукофотланган. 

2016-2017 йиллар оралиғида ўтказилган тадбирлар рейтинги бўйича 77та боғча орасидан “Маърифат она” 4-ўринни эгаллади.  Буларнинг барчасида жамоанинг тотувлиги туради, деб ўйлайман. Бола тарбияси – барчанинг иши. Оила, боғча, мактабнинг мақсади – замон талабига мос тарбия бериш.

 

 

А. БИМУРЗАЕВА, боғча услубиятчиси, 2017-06-20, 11:33 876
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.