26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишга жойлашиш – янги усулда

Туркистон вилоятида барча мактабларда ишга қабул қилишнинг автоматлаштирилган jumys.snation.kz тизими жорий этилган.

У ўрта таълим масканларида педагогларни ишга қабул қилиш ва танлов асосида тайинлашга мўлжалланади. Шунингдек, унда мактаблардаги техник ходимларнинг бўш ўринлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади. Бугунги кунда тизимга педагоглар ва техник ходимларнинг 11008та бўш иш ўрини ҳақида маълумот киритилган. Айтиш жоизки, ўтган йили минтақада 4282 киши ушбу тизим орқали ишга жойлашган.

Бундан ташқари, 2019 йили вилоятда педагог кадрлар тестдан илк бор электрон тизимда ўтказилди. Вилоят бўйича “Bilimlend” рақамли таълим тармоғига мактаблар тўлиқ қўшилган. 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, бугунги кунгача 751304та дарс кўриб чиқилган, “Bilimlend”– 237511, “Twig” – 17347, “iTest” – 462446, “iMektep” – 34000. Шунингдек, 2018 йили вилоят бюджетидан рақамли таълим захиралари билан таъминланган 1700 дона “Bilim Book” компьютер-планшети харид қилиниб, олис ҳудудларда жойлашган интернет тезлиги паст 235та мактабга берилган.

Шунингдек, вилоятдаги 1453та мактабгача таълим маскани (1214та боғча, 697та кичик марказ)да 147337 бола бор. Balabagsha.snation.kz порталини қўшиш орқали 2019 йилнинг сўнгигача мактабгача таълим масканларига йўлланма бериш ва навбатга туришни автоматлаштириш кўрсаткичи 100 фоизга етди.

Бундан ташқари, Nur Otan партиясининг ташаббуси билан “Болалар учун бепул IT-синфлар” лойиҳаси тавсия қилинганди. Бу IT-синфларда болалар дастурлаш, оддий алгоритмларни йиғиш, Web-сайт ва компьютер ўйинлари ва анимацияларни ташкил этишни европа андазалари асосида ўрганадилар. 2018 йили жами 20та, 2019 йили – 30 IT-синф очилган бўлса, 2020 йили – 50тасини очиш режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-25, 02:48 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.