26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири

Nur Otan партиясининг «Ишонч. Мулоқот. Келажакка дадил қадам – партиянинг 7 жўшқинлиги» дастури дорирасида партия Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев Тўлебий туман партия филиалида фуқароларни қабул қилди. 

Шахсий масалалар бўйича партиянинг сайёр қабулхонасига келганлар уй-жойларини қонун доирасида расмийлаштириш, очилиши қийин бўлаётган мол ўғрилиги, ёшлар бандлиги масалалари бўйича мурожаат этиб, ёрдам сўрашди. 

Бейсенбай Даулетули мутасадди бўлимлар раҳбарларига топшириқлар бериб, кўтарилган масалаларни ўз назорати остига олишини маълум қилди.

***

Nur Otan партияси Тўлебий туман филиали ҳар ойда мунтазам равишда жамоат қабули ўтказишни анъанага айлантирган. Мулоқот замирида одамлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, камчиликларини бартараф этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож инсонларни ҳимоялаш каби эзгу мақсад-муддаолар мужассам. Навбатдаги қабулни туман маслаҳати депутати Д. Айтбаев ҳамда меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлими раҳбари Г. Зиятова ўтказишди. 

– Ҳар бир мурожаат ортида инсон тураркан, уларнинг талаб-истакларини жойлардаги аҳволнинг ёрқин кўзгуси деб биламиз, – деди депутат. – Шунинг учун бу масалага масъулият билан ёндашмоқдамиз.

Қабулда Б. Ҳасанов имконияти чекланган жиянига ногиронлик гуруҳи ололмаётганидан, арз қилди. Депутат унга тиббий кўрикдан ўтказишига ёрдам бериб, масалани шахсан назоратига олишини етказди. Тадбиркорлар М. Жалилов, М. Ибрагимов, А. Асанов ва бошқаларга банкдан насия олишда, амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди. 

С. Есжановга ишга жойлашишда кўмак кўрсатилади. 

2020-01-28, 05:03 492
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.