26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимолга 560та оила кўчирилди

Маълумки, ўтган йили “Меҳнат” дастури бўйича шимолий ҳудудларга Туркистон вилоятидан 560та оила (1757 одам) кўчиб борди. 

Режа бўйича 427та оила кўчирилиши керак эди, амалда бу кўрсаткич ортиғи билан бажарилди. Бунда вилоятдаги тарғибот-ташвиқот ишларининг ижобий таъсири бор, албатта. Ўтган йили вилоят ҳокимлиги ташкилотчилигида мазкур дастурни тарғиб қилиш мақсадида маҳаллий ОАВ вакиллари ШҚВ, Қўстанай ва Ақмўла вилоятларига бориб қайтишди. Шунингдек, Nur Otan партияси вилоят филиали фаоллари туман-шаҳарларни оралаб, шимолга кўчишнинг афзалликларини тушунтирдилар.

Мамлакатимизда бир неча йиллардан буён амалга оширилаётган ушбу дастур асосида 62та хонадон (221 одам) Қўстанай заминидан бошпана топса, 115та оила (230 одам) Шарқий Қозоғистон вилоятига, Шимолий Қозоғистонга – 832, Павлодарга эса – 474 одам кўчиб борди. Қозоғистон бўйича кўчиб борганларнинг 28 фоизи Туркистон вилоятидан. 

Ўз касбини очиб фаолият юритаман деганларга чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланиш имконияти, ер, иморатлар берилди. Уй-жой, давлат томонидан молиявий ёрдам ҳам муҳайё этилиб, кўчиб келганларнинг шарт-шароитлари асосий эътиборда бўлди.

 Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаевнинг айтишича, мазкур давлат дастурининг стратегик аҳамияти жуда катта. Жорий йилда ҳам уни вилоят ҳокимлиги билан биргаликда янада самаралироқ қилиш устида иш юритилади. Янги жойларга бориб, янги ҳаёт бошлашга ҳар бир қозоғистонликнинг, шу жумладан туркистонликнинг ҳам имкониятлари бор. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-01-28, 05:05 377
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.