26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ғамхўрлик'' дастури босқичма-босқич амалга оширилмоқда

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган ушбу дастур Тулкибош туманида давом этди. Эзгу тадбирда вилоят “Фуқаролик альянси” ассоциациясининг раиси Ш. Жамалбек етакчилигидаги зиёлилар, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг раҳбари Д. Жунисов, Тулкибош тумани ҳокимлиги вакиллари, ҚР Журналистлар уюшмасининг вилоят филиали раиси Ғ. Елшибай бошчилигидаги бир гуруҳ журналистлар, вилоят тадбиркор аёллар уюшмаси ва вилоят фахрийлар кенгаши аъзолари қатнашдилар. 

Кўнгиллилар Састўбе ва Балиқти қишлоқ округларидаги муҳтож оилаларга зарурий ашёларни олиб бориб, яшаш тарзи билан ҳам яқиндан танишишди.

“Ғамхўрлик” дастури давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам ва нафақалардан ташқари амалга оширилаётганини инобатга олган мутасаддилар ҳар бир хонадонга алоҳида эътибор беришди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари бошқа зарурий буюмлар ҳам аниқланиб, махсус рўйхат тузилган эди. 

Масалан, Балиқти овулида яшовчи, тўрт боланинг онаси А. Қилишбекова саломатлиги ночорлиги туфайли ишга яроқсиз. Ногиронлиги бўйича нафақа олиш учун ҳужжатларини ҳам тайёрлаб қўйибди. Саккиз ёшли ўғилчаси ҳам касалманд. Турмуш ўртоғи Т. Туранов ишсиз, қишлоқдаги майда-чуйда ишларни қилиб, топган-тутганини рўзғорга сарфлайди. Ушбу муҳтож оилага мутасадди вакил бириктирилиб, она ва болага дори-дармон сотиб олиш, даволаш масалалари қонунийлаштирилди. 

Састўбе қишлоғидаги беш боланинг онаси, бир неваранинг бувиси Е. Зейнолова ижарада туриб, бола-чақасини ёлғиз ўзи боқиб келади. Қишлоқ чеккасида яшаб, турли ишлардан орттиргани оиласига юқ ҳам бўлмаяпти. “Ғамхўрлик” дастури доирасида эҳтиёжманд аёлга ёрдам берилиб, уни иш билан таъминлашга ёки кичик бизнес очиб беришга киришилди. 

Тулкибош туманида “Алтын алқа” соҳибалари бўлган оналар жуда кўп. Д. Бўрикбаевнинг аёли ҳам серфарзанд оналардан. 2019 йилда давлат манзилли ижтимоий ёрдами туфайли бу хонадонга газ киритилиб, қулай деб турган эски уй деворлари тузатилган эди. Оила раҳбари давлат нафақасига сигир сотиб олибди. Эндиликда баҳор келиши билан сигирлари сонини кўпайтириб, сут маҳсулотлари тайёрлаш билан шуғулланмоқчи. Яқин кунларда “Ғамхўрлик”нинг шарофати билан мазкур оила сутни қайта ишлашга мўлжалланган асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Шуни таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокими ташаббускорлигида амалга оширилаётган “Ғамхўрлик” дастури кўзлаган мақсадига буткул эришмоқда, қолаверса, маҳаллий ҳокимлик ва кўнгиллилар тарафидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Муҳтож оилаларга мутасадди вакилнинг бириктирилиши эса хонадон қашшоқлигига қарши курашнинг самарали усули бўлиб ҳисобланмоқда.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-01-28, 05:06 517
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.