26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим вазифалар белгиланди

ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида айтган муҳим топшириқларидан

Хориж машиналари борасида

ЕОИК мамлакатларидан келтирилган автомобилларни давлат рўйхатига қўйиш 2021 йил 1 мартгача давом этади. Бу каби машиналар техник регламент талабларига мос бўлиши ва ҳар қандай фуқаро  рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ва давлат божини тўлаши шарт. Вақтинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни бировларга фойдаланишга топшириш ҳуқуқисиз амалга оширилиши керак.

2021 йил 1 мартгача машина эгалари божхона ва машинадан фойдаланганликка оид тўловни тўлаб, уни доимий рўйхатга қўйишлари керак. Акс ҳолда, уни мамлакатдан чиқариб юборишга тўғри келади. 

Пенсия омонатларидан фойдаланиш хусусида

Мақсад – жамғармадаги барча маблағни биратўла бериб, одамларни кексайган вақтида муносиб пенсиядан маҳрум этиш эмас, балки уларни иш берувчидан пенсия бадалларини ўтказиб туришини талаб этишга ўргатишдир. Ҳукумат ва Миллий банк ушбу ислоҳотни амалга оширишга киришиб кетди. Аста-секин бундай имконият бериладиган одамлар давраси кенгайиб боради. Бунинг учун пенсия тизимини янгилашни тезлаштириш керак, холос. Бу ҳақда баҳс-мунозара кўп, лекин йил ўртасига бориб, ёндашув ва қарорлар аниқ бўлади.  

Автобуслар ҳақида

Йўловчи ташиш билан шуғулланадиган хусусий компаниялар сони етарли бўлишига қарамасдан, саккизта минтақада муниципал автопарклар барпо этилди. Бинобарин, Алмати ва Шимкентдаги автобус компанияларининг банкрот бўлгани ҳақидаги жанжал овозаси бутун мамлакатга тарқалди. Бу каби тортишувлар энди такрорланмаслиги керак. Бирорта компания банкрот бўлдими, кетидан дарров давлат маблағи ҳисобига бошқалари пайдо бўлмоқда, бу мутлақо нотўғри. Йўловчи ташийдиган компанияларнинг муаммоларини субсидия орқали ҳал қилиш ўрнига ҳокимликлар давлат иштирокида янги корхоналарни очиб, бюджет маблағини сарфлашмоқда. Ҳукумат бу масалага аралашиб, шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасини тартибга келтирсин. Бу ўта муҳим ижтимоий масала. Ва унга 2 ой вақт берилади. 

Мораторий ҳақида

Безарар сарф-харажатларни аниқлаб олиш зарур. Дастлабки чора сифатида қимматбаҳо транспорт ва жиҳоз харидига узоқ муддатли мораторий эълон қилинади. Шунингдек, турли форум, семинар ва анжуманларни ўтказиш ҳам чекланади. Мамлакатдаги тадбирлар амалий ва мафкуравий фойда келтириши керак.

Молия ва насия ҳақида

Қозоғистонга жалб этиладиган сармоя тенгеда бўлиши керак. Бу борада Миллий банк таклифлар ишлаб чиқиши лозим. Миллий тўлов тизимини яратишга киришмоқ даркор. 

Ташвишли ҳолат юзага келгани маълум. Банк шўъбаси, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалигининг роли пасайди. Мамлакатнинг молиявий шўъбасида жиддий муаммолар кўзга ташланмоқда. Мазкур тизим дардга учраган. Ўтган йили 1 млн. 200 минг кишига қарзлари тўлаб берилди, ҳаммасининг жарима ва пенялари бартараф этилди. Миллий банк ва агентлик бундай ҳолат қайтарилмаслиги учун мунтазам равишда тегишли чораларни қўллаб бориши даркор. Насия қайтариш имкониятига эга одамларгагина берилиши керак. Насиялардан қарз 6,7 трлн. тенгени ташкил этади, уларнинг тўлиқ қайтарилиши амримаҳол. Ўтган йили банк активларини баҳолаш бўйича юмушлар ниҳоясига етди. Эндиги асосий вазифа – молиявий фаолликни таъминлаш. Ва бу ишга жадаллик билан киришиш лозим. Негаки, аҳвол жиддийлашиб бормоқда. Банк шўъбасини бозор шароитларида ушлаб туриш керак. Миллий банкдан мувозанат йўлини топиш талаб этилади.   

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-28, 05:11 299
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.