26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Fамхўрлик''нинг ғамхўрлиги

Туркистон вилоятида 7 мингга яқин одамга “Ғамхўрлик” дастури бўйича ёрдам кўрсатилади

Вилоятимизда ҳозиргача 500га яқин оила “Ғамхўрлик” дастури бўйича турли ёрдамлар олди. Умуман олганда, ҳаётда турли қийинчиликларга дучор бўлган фуқароларга қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги янги лойиҳа доирасида 1534 оила (6643 одам)га кўмак берилади. Унинг ижросига маҳаллий бюджетдан 1,6 млрд. тенге ажратиш кўзланган. Шу ва бошқа муҳим масалалар вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган мажлисда муҳокама қилинди.

Минтақа раҳбарининг топшириғига мувофиқ, турмуш қийинчиликларига учраганларни янги дастур доирасида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, доимий ишга жойлаштириш, ихтисоси бўлмаганларни қайта ўқиш курсларига йўллаш, бошпана билан таъминлаш масалаларини ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳал этиш кўзланган.

Дастурда маҳаллий ижро органлари вакиллари, туман маслаҳатлари депутатлари, Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали бошланғич партия ташкилотларининг етакчилари, тадбиркорлар қатнашмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, улар уйларни оралаб, аҳвол билан танишишни давом эттирадилар. Таъкидлаш жоиз, лойиҳани амалга ошириш Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали зиммасига топширилган.

– Биз ҳамжиҳатлигимизни, бирдамлигимизни кўрсатишимиз керак. Ҳар ким ўзи бориб кўриб, ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлагач, улар билан тиғиз алоқада бўлсин. Уларга “оёққа туриб кетадиган” даражада кўмак кўрсатишимиз зарур, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Девон мажлисида Ал-Форобийнинг 1150, Абай Қунанбайулининг 175, Олтин Ўрданинг 750 йиллигини Туркистон вилоятида нишонлаш режалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур тарихий саналарни нишонлаш мақсадида 350дан зиёд тадбир уюштирилади. Шунингдек, халқаро конференция, экспедиция ташкил этилади ҳамда археологлар томонидан қазилма ишлари юритилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-30, 02:55 883
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.