26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ХОРИЖ САРМОЯДОРЛАРИ қатор лойиҳаларни амалга оширади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев минтақанинг сармоявий имкониятлари билан танишиш мақсадида 3 кунлик иш сафари билан келган “Анталия” индустриявий минтақасининг делегациясини қабул қилди. Сафар доирасида турк тадбиркорлари Шимкент шаҳридаги “Оңтүстік” индустриявий минтақаси ва махсус иқтисодий минтақанинг имкониятлари ҳамда унда жойлашган корхоналарнинг иши билан танишган эди. Минтақада тадбиркорлик соҳасининг ривожланиб бораётганини тилга олган турк делегатлари шундан сўнг маҳаллий бизнесменлар билан В2В форматида учрашишди. Унда икки томон қишлоқ хўжалигидаги янги технологияларга сармоя жалб этиш ва ўрта ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш ҳақида фикр алмашишди. Тадбиркорлар билан бўлган юзма-юз учрашувда икки томон қуритилган мевалар ҳамда озиқ-овқатга мўлжалланган қутилар, иссиқхона учун мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқариш, ўрнатиш, қурғоқ қурилиш бирикмалари ва бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. Минтақа раҳбари учрашувда вилоятнинг иқтисодий аҳволи ва тадбиркорларга давлат томонидан кўрасатилаётган қўлловларни таъкидлаб ўтди. – Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб, салоҳиятини баҳолашга келган делегация аъзоларидан ўта миннатдорман. Жанубда хориж сармоядорларига барча шароитлар яратилмоқда. Салоҳияти зўр 11та индустриявий минтақамиз бор. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам бўлади. Энг асосийси – ният тўғри, дастур аниқ, тадбиркорликни ривожлантиришда равшанлик бор, – деди ҳоким. Ўз навбатида сўз олган турк делегацияси раҳбари, “Анталия” индустриявий минтақасининг бош директори Илхан Метин Шимкент шаҳрида жойлашган саноат минтақаларининг имкониятлари зўр эканини айтиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун сармоя қуйишга ният билдирди. Айтиш керакки, “Анталия” индустриявий минтақаси Туркиядаги салоҳиятли йирик минтақалардан бири ҳисобланади. Унда 8 соҳа бўйича фаолият юритадиган, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган йирик компаниялар жамланган.

, 2017-04-06, 10:49 173
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.