26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик, ободонлик, фаровонлик сари

Тўлебий туманида чекка қишлоқларни ободонлаштириш, уларни замонавий кўринишга келтириш, аҳолига қулайликлар яратиш учун кенг қамровли ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги, маслаҳати ва депутатлар ташаббускорлиги билан бўлаётган бунёдкорлик ишлари ва ҳал этилаётган му­аммолар қишлоқлар равнақига муносиб улуш қўшмоқда. Шу­ларнинг натижаси ўла­роқ, иж­тимоий-маданий ин­шо­отларнинг фойдаланишга топширилиши  ҳар бир қишлоқда умумхалқ байрамига айланиб кетади, десак муболаға бўлмайди.

Туманда жорий йилда қатор ижтимоий-маданий иншоотлар очилди. Олатов, Қўсағаш, Ек­пинди, Шубарағаш ва Биркўлик овулларидаги, 1 Мамир қишлоқ округига қарашли Тоғойна, Бей­неткеш, Интимақ, Жанажўл қиш­­лоқларидаги хонадонларга табиий газ берилди. Олатов қиш­­­­­лоқ округига қарашли қиш­лоқ­­ларни газлаштиришга ви­лоят бюджетидан 749937,0 минг тенге маблағ сарфланган бўл­са, 1 Мамир қишлоқ округи қиш­­­­­­­­лоқларидаги газлаштириш иш­ларига 730048,0 минг тенге ажратилиб, белгиланган вақт ичида ўзлаштирилди.

Юртимизда инсон бахт-сао­дати учун катта ғамхўрликлар қилинмоқда. Ислоҳотлардан мақ­­сад халқимизга янада яхши турмуш шароитларини яратишдир. Президентимиз таъкидлаганидай, фақат бирлик, тинчлик, тотувлик бўлган  жойдагина барака бўлади, мана шундай ободонлаштириш ишлари бажарилиб, халқ фаро­вонликда яшайди. Бир сўз билан айтганда, юртимиздаги тинчлик, осойишталик –  энг катта бойлигимиздир. Яна бир улкан бойлигимиз эса, мана шу юрт фуқароларининг, халқимизнинг келажакка бўлган ишончидир. 

Президентимизнинг «Кела­жакка йўлланма: маънавий ян­гиланиш» мақоласида таъ­­­­кид­­­­­­­­ланганидай, барчамиз ҳа­­ёт ўзгариб бораётганини тўғ­­­ри тушуниб олишимиз, ай­­­­­­ниқ­са раҳбарлар буни чуқур ҳис этиши, дунёқарашини ўз­­­гар­­­­тириши, фаолиятини бугунги кун мезонларига мослаб таш­­кил этиши шарт. Акс ҳолда, у замон талабларига жавоб бера олмайди, охир-оқибатда давр тўзонида қолиб кетади. Бу бир кун келиб янгиликка интилмаётган раҳбарларга панд бериши мумкин. Қолаверса, айрим жойларда ҳокимлар майда хўжалик ишлари билан ўралашиб қоляпти. Оқибатда эл-юртни ободонлаштириш, аҳоли турмушини, ҳаёт шаро­­­итини яхшилаш борасидаги ишлар кўнгилдагидек амалга оширилмаяпти.  

Ҳолбуки, халқ етакчиси бўлган ҳар бир раҳбарнинг энг муқаддас бурчи –  одамларга ғамхўрлик қилиш, уларни бирлаштириш, сиёсатимиз  –  эзгу мақсадларимиз йўлида жипслаштиришдан ибо­­ратдир. Чунки йўл қурилса –  ободлик бўлади, газ келса –  ҳаёт тарзи ўзгаради, сув  –  одамларга саломатлик бахш этади. Бу борада мен вилоятдаги барча ҳокимларни Тўлебий туманининг ҳокими Бухарбай Пармановдан ўрнак олишга чақириб, унинг иш тажрибасини тарғиб қилиш мақсадида семинарлар ўтказишни таклиф қиламан. У туманга келган биринчи кунларданоқ барча соҳадаги ишлар жонланиб кетди ва қисқа давр ичида шаҳар ва қишлоқларимиз таниб бўлмас даражада ўзгарибди. «Қимирлаган қир ошар», деганларидай, илгари  тўлебийликларнинг етиб бўлмас орзусига айланган  турар-жой масаласи аста-секин ҳал бўлиб, янги бинолар  ҳам фойдаланишга берилмоқда.

Мен туманимиз ҳокимлиги ва­зифасига Бухарбай Пар­­­­­­­­­ма­новни тайинлагани учун вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевга  миннатдорчилик  билдираман.

 

 

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, жамоатчи мухбиримиз, 2017-06-20, 11:40 745
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.