26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасиданоқонуний миграцияга қарши кураш чоралари белгиланди

Парламент Мажилисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида Ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида» Қонуни лойиҳаси маъқулланди.

Шартномани 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари имзолаган. Ҳужжатни ратификация қилиш миграцияни тартибга солиш, фуқаролик масалаларини ҳал қилиш ва ноқонуний миграция тармоқларини аниқлаш учун қулай шарт-шароитлар яратади. «Ушбу шартнома икки фуқароликка ва ноқонуний миграцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга ва миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароси паспортини йўллаш тартиби созланган. Энди ватандошларимиз (ҚР фуқаролигини олган қозоқ миллатига мансуб собиқ ЎР фуқаролари – Ред.) ЎР паспортини топшириш учун ЎР элчихонасига бориб, консуллик тўловини тўлашлари шарт эмас. ҚР Конституциясининг 10-модда 3-бандига кўра, республика фуқаросининг бошқа давлат фуқаролигида бўлиши тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳам иккита фуқароликка йўл қўймайди», – деди ҚР Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Қўжаев. 

Унинг айтишича, Ўзбекистон томони битимни ратификация қилиш тартибини якунлаган. М. Қўжаев 2014 йилдан буён шунга ўхшаш 14та келишувга эришилганини маълум қилди. Улардан бир қанчаси имзоланган. Улар орасида Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Белорус каби давлатлар билан тузилган битимлар ҳам бор. Бу йил Арманистон билан келишув имзоланиши режалаштирилмоқда. 

ҚозАхборот, 2020-01-30, 04:03 460
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.