26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баҳолар барқарорлиги қатъий эътиборда

Вилоят марказида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашадиган 14та савдо ўрни ишлаб турибди

Вилоятимизда озиқ-овқат маҳсулотлари минтақавий барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш комиссиясининг мажлиси ўтди. Унда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоларини барқарорлаштириш ва тасдиқлаш, шунингдек, биринчи навли товуқ тухумининг нархини барқарорлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Барқарорлаштириш жамғармаси бошқарувчи директори Марал Марасиловнинг айтишича, 2019 йилдан бошлаб Туркистон шаҳрида 8та савдо павильони (ижтимоий дўкон) очилган. Бугунги кунда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштиришга ёрдамлашадиган 14та савдо ўрни фаолият юритмоқда. 

Уларни мулк ҳисобида ижарага бериш ва комиссионерларни аниқлаш Низомига мувофиқ, тадбиркорлар орасида товарларни сотиш бўйича танлов ўтказилди. Шунингдек, Туркистон шаҳар ҳокимлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва 10та тадбиркорлик субъектлари томонидан вилоят марказида ижтимоий озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш бўйича биргаликда хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома имзоланди.

Унинг доирасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини оширишни тўхтатиш ва унинг олдини олиш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар пухталанмоқда. Чунончи, супермаркетларда товарлар учун алоҳида жойлар тайёрланиб, 5та супермаркетга маҳсулотлар етказилди. Шунингдек, 2019 йилнинг 30 октябридан бошлаб “Ақжўл” МЧБ новвойхонаси Туркистон шаҳрининг 6та супермаркети ва ижтимоий дўконларда 75 тенгеден ижтимоий нон сотишни йўлга қўйган эди. 21 ноябрдан бошлаб эса Кентов шаҳридаги 8та дўконда ҳам шундай нон сотилмоқда.

Туркистон вилоятида “Айланма схемаси” лойиҳасини татбиқ этиш доирасида “Туркистон” ИТК” ҲЖ депозитида жойлаштирилган маблағ ҳисобидан йиллик 0,01 фоиз мукофот миқдорида тадбиркорлик субъектларига қарз берилади. Қарз бериш даврида баҳони барқарорлаштиришга Туркистон вилояти ҳокимлиги тасдиқлаган ИООМ баҳосини 10 фоиз паст баҳода ёки белгиланган нархдан паст нархда ушлашга эришилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирлар ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига йўл қўймаслик ва 17-ўриндан 5-ўринга кўтарилишга имконият беради. Бугунги кунда Туркистон шаҳридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳо индекси мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2020-02-04, 05:10 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.