26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Америка технологиялари жорий этилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев халқаро агросаноат мажмуаси соҳасига ихтисослаштирилган Американинг  “Valmont Industries” компанияси раҳбари Роберт Гиллен бошчилигидаги бир гуруҳ делегатлар билан учрашди. 

Томонлар ёмғирлатиб суғориш усулини қўллашга оид икки томонлама ҳамкорлик ва тажриба алмашиш режаларини муҳокама қилдилар. Чунончи, механизациялаштирилган, ёмғирлатиб суғориш тизимини қўллаш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб, йиғиштириб оладиган машина-трактор станциясини қуриш ҳақида гап юритилди. Лойиҳага жалб этилган сармоя миқдори тахминан 50 миллион долларни ташкил қилади. 

Учрашув давомида Ўмирзақ Естайули қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига замонавий технологияларни жорий этишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Роберт Гиллен Америка суғориш технологиялари экинлар ҳосилдорлигини ошириб, сув чиқимини 50 фоизга камайтиришини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга сармоявий лойиҳа билан таништирган АҚШ делегацияси қишлоқ хўжалигидагина эмас, энергетика, транспорт, савдо-сотиқ, озиқ-овқат белбоғини шакллантиришда ҳам биргаликда фаолият юритишга тайёр эканлигини билдирди. 

Учрашув натижаси бўйича минтақа раҳбари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳини тузишни ва ёмғирлатиб суғорувчи  ускуналарни ўрнатишга қулай инфратузилмага эга яхши ер участкасини ажратишни топширди. 

Шунингдек, Ўмирзақ Шўкеев TNC Valmont Industries компаниясининг салоҳиятли лойиҳаларни амалга оширишдаги асосий устуворликларини таъкидлаб ўтди. Минтақадаги қурилиш суръатини, турли соҳалардаги янги технологияларнинг зарурлиги ва уларни амалга ошириш имкониятларини, маъмурий минтақада спринклар тизимини жорий этиш лойиҳаларини кенгайтиришни режалаб қўйди.

Йиғилиш хулосаси бўйича вилоят ҳокими Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев раҳбарлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳи тузишни топширди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-02-04, 05:11 420
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.