26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йил якуни: натижалар қувонарли

Шимкент шаҳридаги ҚХА биносида Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамиятининг ўтган йил якунига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Ҳамжамият раиси И. Ҳошимжонов 2019 йилда бажарилган ишлар, жумладан, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтган тадбирлар ҳақида қисқача ахборот бериб, жорий йилги режалари билан таништирди. 

– Ўтган йил доирасида уюштирилган тадбирларнинг барчасида иштирок этдик, – деди у. – Муҳими, ўзаро иқтисодий-маданий алоқалар янги босқичга кўтарилди. Ҳар икки давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари натижасида туризм соҳаси жадал ривожланмоқда. Айниқса, «Ҳой, ҳой ўлан, жон ўлан...» ва “ЖҚВ ўзбек маданияти марказига – 25 йил” тўпламларининг илк тақдимоти Тошкент шаҳридаги Ёзувчилар уйида ўтгани ва унда икки қардош халқ зиёлилари – олимлар, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, миллий маданият марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этгани унутилмас воқеа бўлди. Қозоғистон ўзбекларининг халқ оғзаки ижоди ҳақидаги тўпламга Шимкент ва Туркистон, Кентов шаҳарлари, Эски Иқон, Қарноқ, Қорабулоқ, Манкент, Турбат, Сайрам, Қорамурт қишлоқларидаги лапар ижрочиларидан ёзиб олинган халқ оғзаки ижоди намуналари киритилди... 

Йиғилишда, юқорида номлари қайд қилинган, шунингдек, ўзбекистонлик таниқли шоир Ўткир Раҳматнинг «Кўнгил тўлқинлари» тўпламлари ҳамда таниқли қозоқ шоири, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улиқбек Есдаулетнинг «Қарағай» номли таржима китобининг тақдимоти ўтказилди.

“Қарағай” тўпламига кирган шеърларни маҳаллий ижодкорлардан 

А. Пратов, С. Камолова, З. Мўминжонов, С. Акромов, Д. Сайфуллаев, У. Каримова, Б. Муталов, М. Шодиматовалар ўзбек тилига ўгиришгани, таржималарнинг ўзбекистонлик адабиётшунос ва шоирлар томонидан ижобий баҳолангани алоҳида эътироф қилинди.

Ҳисоботдан сўнг сўз олган кенгаш аъзолари Б. Турдиқулов, Т. Ҳакимбеков, Н. Дўсматова, Т. Нишонбоев, Ш. Норалиева йил давомида бажарилган ишларни ижобий баҳолаб, келгусида ҳам шундай суръатни йўқотмаслик зарурлигини таъкидлашди. 

Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳ. Абдувалиев тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, тартибли ўтказишга оид таклифларини билдирди.

Этнослараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги кўп йиллик ва самарали хизмати учун Тулкибош туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг собиқ раиси Мухтор Мақсудов Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ташаккурномаси билан тақдирланди. 

Йиғилишда жорий йилда ўтказилиши режаланган “Мақом оҳанглари” республика фестивали, “Давлат тилини билиш – бурчим” танлови, “Алишер Навоий – ғазал мулкининг султони”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Абай ўқишлари” мавзусидаги кўрик-танловлар ҳамда бошқа кўплаб тадбирларни уюштириш масалалари бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2020-02-06, 03:38 732
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.