26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлар билан эркин мулоқот

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев вилоят тадбиркорлар палатаси ташаббуси билан ўтказилган норасмий, галстукларсиз, эркин мулоқотда иштирок этди. 

Тадбирни ЖҚВ тадбиркорлар палатаси директори Асқар Абубакиров олиб борди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, минтақа тадбиркорлари ҳамда банк директорлари, НҲТ раҳбарлари, тараққиёт институтлари етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидан келиб чиққан мақсад ва вазифалар сараланиб, минтақани ривожлантириш концепцияси муҳокама қилинди. Бизнеснинг ривожланишида давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳамда тадбиркорларни молиялаштириш тизимининг янги тартиблари муҳокама қилинди.

Туғилган заминни яшнатиш – барчанинг бурчи эканлигини таъкидлаган Ж. Туймебаев тадбиркорларни она юртни гуллатишга, элимизга меҳр-муҳаббат, жонкуярлик фазилатларининг чинакам намунасини кўрсатишга чақирди.

– Бугунги кунда давлат томонидан бизнесни ривожлантиришга барча шароитлар яратилмоқда. Шунинг натижасида сўнгги уч йилда вилоятимизда “Оңтүстік” минтақавий маркази орқали умумий қиймати 23,4 млрд. тенгени ташкил этадиган 5,7 мингга яқин лойиҳа молиялаштирилди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Бироқ, олдимизда амалга ошириладиган ишлар жуда кўп. Бу борада бизнеснинг ижтимоий масъулияти ҳамда минтақа иқтисодини ривожлантиришда хусусий тадбиркорларнинг улуши муҳим эканлигини айтгим келади, – деди Жансейит Қансейитули.

Шунингдек, ҳоким тадбиркорларга савдо марказлари ва ҳордиқ мажмуалари қурилишини тўхтатиб, аҳолига зарур уй-жой ва талабаларга мўлжалланган ётоқхоналар қуришни ҳамда минтақа иқтисодиётига фойда келтирадиган сай­ёҳлик лойиҳаларини амалга оширишни таклиф қилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ўз соҳалари бўйича давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида амалга оширилиши лозим лойиҳаларни таништириб, ушбу йўналишда давлат томонидан кўрсатиладиган қўлловларни айтиб ўтишди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Дархан Сатибалди давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида 35та лойиҳа тавсия этилганини таъкидлади. Яна бир ҳоким ўринбосари Бауиржан Жамалов Туркистон шаҳри ва Сариоғоч, Чордара, Тўлебий туманларида амалга ошириладиган сайёҳлик лойиҳалари ҳамда бошқа туманларда амалга ошириш мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар билан таништирди.

Юздан ортиқ тадбиркорлар учрашган йиғинда ишбилармонлар бизнеснинг ижтимоий масъулияти доирасидаги ғояларни амалга ошириш ҳамда бизнесга тўсиқ бўлаётган асосий масалалар ҳақида фикр алмашиб, вилоятни ривожлантириш борасидаги таклифларини баён қилишди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-20, 11:45 799
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.