26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – шарқ гавҳарига айланади

Туркистонда барқарор туризмни ривожлантириш ва муқаддас қадамжоларни тарғиб қилишга бағишланган халқаро анжуман ўтади.

Туркистон – туркий оламнинг маънавий пойтахти. Бизнинг умумий мақсадимиз ва асосий вазифалардан бири – бутунжаҳон мерослари рўйхатига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, шунингдек, унинг атрофидаги ҳудуд ва у ерда жойлашган археологик паркни халқаро стандартлар ва ЮНЕСКО талабларига мослаштириш. Сайёҳлар ва зиёратчилар мақбарани кўриш билан чекланиб қолмай, муқаддас шаҳарнинг 2000 йиллик тарихини ҳам ҳис қила билишлари керак. Бу ҳақда жаҳон маданий ҳамда табиий меросларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро таҳлилчиларнинг Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан учрашувида маълум қилинди. 

Хорижлик меҳмонлар ўрта аср меъморчилик санъатининг ажойиб намунаси, мусулмонларнинг зиёрат масканига айланган Яссавий мақбарасига жаҳоннинг турли жойларидан туристлар ва зиёратчиларнинг оқиб келаётганига гувоҳ бўлганларини айтишди.

Шунингдек, таҳлилчилар бултур Бокуда ўтган ЮНЕСКО қўмитаси 43-сессиясининг хулосаларини таъкидладилар. Учрашувда Қозоғистон Ҳукумати, шу жумладан, ЮНЕСКО билан ўзаро ҳаракат масалалари бўйича бажарилаётган ишларга юқори баҳо берилди. Шунингдек, жорий йил Туркистонда барқарор туризмни ривожлантириш ва муқаддас қадамжоларни тарғиб қилиш бўйича халқаро анжуман ўтиши маълум бўлди. Унинг якунига кўра, туризмни ривожлантириш орқали бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва мулоқотни кучайтириш роли ҳақида декларация қабул қилинади, деб кутилмоқда.

Учрашув сўнгида минтақа раҳбари Ўмирзақ Естайули халқаро таҳлилчиларга Бутунжаҳон меросига кирган иншоотларни сақлаш йўналишида амалга ошираётган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-06, 03:46 497
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.