26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг тунлари чароғон бўлади

Шаҳарнинг тарихий-маданий маркази кўҳна давр меъморий услубини сақлайди. Ва Туркистон замонавий технология жорий этилган, янги иншоотлар қад кўтарадиган “ақлли шаҳар”га айланади. Буни Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев девон мажлисида маълум қилди.

Қурилиши жадал суръатларда олиб борилаётган муқаддас шаҳардаги барча иншоотлар, хиёбонлар, кўприклар ва истироҳат боғларига тунги чироқлар ўрнатилиб, янги қиёфа касб этади. Лойиҳа келгуси бир неча ой ичида амалга оширилиб, шаҳарга бетакрор тароват беради. Туркистон шаҳрининг тимсолига айланган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофи чароғон майдонга айланади. Сайёҳлар учун ўзгача жозибадор иншоотнинг деворлари олисдан кўзга ташланиб турадиган бўлади.

Мажлисда вилоят аҳамиятидаги йўлларга тегишли масалалар ҳам муҳокама қилинди. Туркистон вилоятида йўлларнинг умумий узунлиги 4 минг чақирим бўлса, ўтган йил шундан 1270 чақирими таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 2020 йили 869,8 чақирим йўлни таъмирлаш режаланмоқда. 2021 йили вилоят ҳамда туман аҳамиятидаги сифатли ва қониқарли йўллар улушини 81,4 фоизгача етказиш кўзланган. 

Девон мажлисида вилоят раҳбари Ў. Шўкеев тўлиқ таъмирга сарфланадиган вақт ва маблағни тежаш, минтақа иқлимига тўғри келадиган сатҳи дағал йўлларни кўпайтиришни топширди.

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев “Ғамхўрлик” мажмуавий дастури аҳоли томонидан юқори баҳоланганлигини айтди.

Мазкур дастур доирасида барча туман, шаҳарларда маҳаллий ижро органи вакиллари, туман маслаҳати депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва хусусий тадбиркорлар иштирокида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. 10 кун ичида ижтимоий соҳага масъул бошқарма ва туман, шаҳар ҳокимлари ҳамда партия филиали томонидан 700га яқин оилага ёрдам берилган.

Кам таъминланган оилалар керакли озиқ-овқат ва кийим-кечак, кўмир билан таъминланиб, бир фуқарога ногиронлик аравачаси берилди. Ўтрор туманида 2та кам таъминланган оилага ҳомийлар ҳисобидан бошпана харид қилинди. Ушбу туманда кўмакка муҳтож оилаларга 2 бош қўй олиб берилди. Сайрам тумани, Қорасув қишлоғида истиқомат қиладиган кўп болали Абдуалиевлар оиласи ҳам тадбиркорлар ёрдамида уйли бўлиб қолди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-06, 03:47 541
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.