26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистоннинг Бош муфтийси сайланди

Нур-Султан шаҳрида ўтган Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойида Қозоғистоннинг Бош муфтиси этиб Науризбай ҳожи Тағанули сайланди.

Қурултойда иштирок этган ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожлантириш вазири Даурен Абаев собиқ муфти Серикбай ҳожи Ўразнинг 2017-2020 йилларда амалга оширган ишларига ижобий баҳо бериб, ҚМДБнинг янги раиси, Бош муфти Науризбай ҳожи Тағанулига фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Науризбай ҳожи Тағанули бунга қадар ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари, «Ҳазрат Султон» масжиди Бош имоми бўлиб келган. У 1977 йил 13 мартда таваллуд топган. Тошкентдаги «Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институтини, ҚМДБ ҳузуридаги Ислом институтини, Абай номидаги Алмати давлат университети магистратурасини, «Нур-Муборак» Миср ислом маданияти университетининг PhD докторантурасини тамомлаган. Миср Араб Республикасида малака оширган.

ҚозАхборот, 2020-02-08, 01:36 611
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.