26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тизимдаги ислоҳотлар давом этади

Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси Қайрат Мами вилоятимизга хизмат сафари билан келиб, минтақадаги судьяларнинг кенгайтирилган мажлисида иштирок этди. 

Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, вилоят прокурори Ибрахим Иманов, Миллий хавфсизлик қўмитаси вилоят департаменти раҳбари Ғизат Нурдаулетов, Ички ишлар департаменти раҳбари Жанат Сулейменов, суд тизими фахрийлари, минтақавий судлар раислари ва судьялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кенгашда Қайрат Абдиразақули Нурсерик Каримули Шариповнинг вилоят суд раиси лавозимидаги беш йиллик муддати ниҳоясига етганини ҳамда Президент Фармони билан вилоят суди раиси лавозимига Талғат Баратбеков тайинланганини маълум қилди. “Талғат Қўжанули Жануб фарзанди. Меҳнат тажрибаси етарли, бугунги кунгача адлия ҳамда прокуратура органларида чиниққан кадр. Судьялик хизматининг барча босқичларидан ўтган”, деди Олий суд раиси.

Вилоят судининг янги раиси Талғат Қўжанули БАРАТБЕКОВ 1973 йилда туғилган. 1988 йили Талдиқўрғон ҳуқуқ институтини “ҳуқуқшунослик” ихтисоси бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тўлебий туман халқ судининг суд ижрочилигидан бошлаган. Сўнг Жанубий Қозоғистон, Алмати вилоятлари ва Алмати шаҳари адлия бошқармаларида масъул хизматларни бажарган. Алмати вилояти ихтисослаштирилган туманлараро судининг судьяси, Жанубий Қозоғистон вилояти ихтисослаштирилган туманлараро суди, Абай туман судининг раиси бўлган. 2011-2014 йиллари Алмати вилоят суди ҳайъатининг раиси. 2016 йилдан бугунги кунгача Қозоғистон Республикаси Олий судининг судьяси вазифасида ишлаган.

Кенгашда янгидан тайинланган туман судларининг янги раислари кўпчиликка таништирилди. Бугунги кунгача Тулкибош туман судининг судьяси вазифасини бажарган Ермек Қарақулов Байдибек туман судининг, Ўтрор туман судининг судьяси Акимбек Жанасов ушбу туман судининг раислигига, Қазиғурт туман суди раиси хизматида бўлган Қанатбек Қўнирбаев вилоят ихтисослаштирилган туманлараро балоғат ёшига тўлмаганлар ишлари бўйича судининг раиси этиб тайинланди. Олий суд раиси мазкур кадрлар ўзгариши суд раисларининг ваколат муддатлари тугаши билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кенгаш доирасида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев қисқа муддат ичида намунали фаолият юритган Нурсерик Каримулига миннатдорчилик билдириб, янги раисга фаолиятида муваффақият тилади.

– Жанубий Қозоғистон вилояти – бирлиги мустаҳкам, баракали минтақа. Бизда пойдевори мустаҳкам иқтисодиёт ҳар қандай қийинчиликка бардошли эканлигини далиллаб келмоқда. Буларнинг ҳаммаси – халқимизнинг ҳамжиҳатлиги туфайлидир. Шунинг учун адолат ва тотувликни бош мақсад қилиб, Элбоши топшириқларини аниқ бажарсак, бизнинг забт этган чўққимиз шу, – деди вилоят ҳокими.

Кенгаш ишини якунлаган, Олий суд раиси минтақа судларидаги уч босқичли суд тизими натижаларига тўхталди. Хусусан, имтиёзли ҳамда қисқартирилган суд ишини юритиш тартиби, шунингдек, дов-жанжалларни ҳал этишнинг муқобил усуллари ва медиация орқали кўрилган ишларнинг сони ортганлигини қайд этди. Шу билан бирга, минтақа судьяларига суд раислигини амалга ошириш сифатини яхшилаш ҳамда судьяларнинг малакасини ошириш бўйича қатор вазифалар юклади. Яъни, халқ билан тиғиз ишлаш, судларнинг шаффофлигини ошириш, электрон технологияларни ривожлантириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

, 2017-06-20, 11:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.