26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – Элбошининг лойиҳаси

Туркистон шаҳри ҳокими Р. Аюповнинг йиллик ҳисоботи “Ўтирор” кичик туманида қурилган “Ақжайиқ” мусиқа мактабининг мажлислар залида ўтди. 

Ҳоким интерфаол доскада кўплаган слайдлар орқали барча соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Газетамиз саҳифаларида улар батафсил ёритилди. Туркистонда 171 мингдан зиёд одам истиқомат қилади. Ўтган йили шаҳарга 1 млн. 601 минг 13 зиёратчи ташриф буюрган. Асосий эътибор ҳам зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш, шаҳарни халқаро туризм маркази сифатида ривожлантиришдан иборатдир. Туркистонда илк бор «Халқ идораси» – фронт-офис ташкил этилиб, аҳоли ўзини қизиқтирган, ташвишлантирган барча масалалар бўйича шу ерга мурожаат этиб, жавобини интернет орқали олиши мумкин. Қисқа вақт ичида ушбу қулайликдан 892 фуқаро фойдаланиб, уларнинг масалалари ҳал қилинди. Транспорт, хавфсизлик соҳасида бажарилаётган ва бажарилган ишлар кўп. Ҳоким илк бор саҳнага ўринбосарлари, бўлим раҳбарларини исми-шаърифи билан таклиф этиб, қилинган ишлар бир ўзиники эмас, ҳоким девонининг муштарак меҳнати эканлигини таъкидлади.

Сўзга чиққан тадбиркор, «Қуаниш» савдо уйи раҳбари Инара Намазбаева, ёшлар вакили Бахтжан Диханбай, вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенов, ёзувчи Қулбек Ергўбек ҳоким Рашид Абатулининг фаолиятига ижобий баҳо бердилар. Микрофонлардан тушган саволларга ҳам жавоб қайтарилгач, минбарга вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев кўтарилди. 

– Ҳурматли туркистонликлар! Мен ҳам шаҳар турғуни сифатида ҳоким Рашид Аюповнинг йиллик ҳисоботини қониқарли деб баҳолайман. Р. Аюповни шу мансабга тайинлашдан олдин кўп ўйланганман. Мана, пировардида ёш, билимли, янги форматда тарбияланган мутахассис сифатида ишончимизни оқламоқда. Камчилик ҳамма жойда бўлади. Туркистондек муаммоси кўп шаҳарда ҳоким бўлиш осон эмас. Яна бир қайд этадиганим – Туркистондаги ҳар бир бунёдкорона ўзгариш – бевосита Элбошимиз Н. Назарбаев, уни қўллаб-қувватлаётган Президентимиз Қ. Тўқаевларнинг ташаббуси билан боғлиқ. Шу боис, Туркистонни қўллаган ҳар бир фуқаро Элбоши ташаббусини қўллаган бўлади. Режаларимиз кўп. Шаҳарни мўътадил иқлимли, замонавий туризм маркази сифатида тараққий эттириш учун барча имконият, куч-ғайратларимизни сафарбар этмоқдамиз. (Яна бир қайд этиладиган жиҳат – ҳокимга мурожаат қилмоқчи бўлган барча фуқаролар шу куни Маданият уйида соат 15.00 дан бошлаб, ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлишди).

Ш. Мадалиев, 2020-02-08, 02:45 472
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.