26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элимизда тенги йўқ лойиҳа

АҚШ сармоядорлари мисли кўрилмаган лойиҳани вилоятимизда амалга оширади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Америка Қўшма Штатларининг “Lindsay” компанияси вакиллари билан учрашди. 

Унда вилоятимизнинг деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳонда юқори сифатли технологиялари билан машҳур бўлган нуфузли компания самарали лойиҳаларни таклиф қилган эди. Ана шулардан бири – “Turkestan agro.kz” компанияси билан ҳамкорликда Арис шаҳрида 4 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш услубини татбиқ қилиб, мол озуқаси етиштиришни йўлга қўяди.

Америкалик сармоядорларни минтақа иқлимининг деҳқончилик учун қулайлиги қизиқтирмоқда. Хорижлик йирик компания эгалари ички бозорни тўлдириш баробарида ўз маҳсулотларини экспортга чиқариб, вилоятнинг иқтисодини юксалтиришга ҳисса қўшишни кўзлайди. 

Арисга назари тушган АҚШ сармоядорларининг илғор технологияси масофадан бошқарилиб, сув, электр энергиясини ўта кам сарфлайди. Қўшма лойиҳа ёмғирлатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш ва қўлланиладиган инфратузилмани такомиллаштириш ишларидан бошланади. Хориж компанияси бу ишлардан ташқари чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ҳам бел боғлаган. Аниқроқ қилиб айтганда, улар 20000 бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш майдонини ҳам қуради. Арпа ва маккажўхори экиб, озуқабоп ем-хашак ишлаб чиқаради.

Ўмирзақ Естайули икки томонга ҳам фойдали, шунингдек, ҳудуд иқтисодиёти учун зарур бўлган лойиҳани ҳокимлик астойдил қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва мамлакатимизда тенги йўқ лойиҳанинг бошқа ҳудудларда ҳам йўлга қўйилиши кераклигига урғу берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-08, 02:47 507
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.